Get Mystery Box with random crypto!

Олтиндан қиммат сўзлар – Ҳаётида муваффақият қозонган одамни | AHMADXON DOMLA KOSONIY

Олтиндан қиммат сўзлар

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
ㅤㅤㅤㅤ
@Ahmadxonkosoniy