Get Mystery Box with random crypto!

AHMADXON DOMLA KOSONIY

Telegram kanalining logotibi ahmadxonkosoniy — AHMADXON DOMLA KOSONIY A
Telegram kanalining logotibi ahmadxonkosoniy — AHMADXON DOMLA KOSONIY
Kanal manzili: @ahmadxonkosoniy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.22K
Kanalning ta’rifi

Ахмадҳон домланинг расмий каналига хуш келибсиз!
Бизнинг бошқа тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Instagram: instagram.com/Ahmadxon_domla
Youtube: https://www.youtube.com/c/NuriyaTV
Facebook
https://www.facebook.com/AhmadxonSohibov
Админ: @Muminof_7

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 11:07:43
Mustaqilligimizning 31 yilligi muborak bo'lsin!

Barchangizni xalqimizning eng ulug’, eng aziz bayrami – O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 31 yilligi bilan samimiy muborakbod etamiz!

Shunday qutlug’ damda yurtimizga tinchlik, barchangizga sihat-salomatlik, oilangizga farovonlik tilab qolamiz.
538 views08:07
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:07:43
Байрам муборак!

1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинган кун.

1991 йилнинг 1 сентябри эса ҳар йили юртимизда - Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Истиқлолимизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин, азизлар!
618 views08:07
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:45:44 #ТАБРИК

• Мустақиллик куни диний байрам эмас, тўғри!
• Аммо бу кун диним, ўзлигим, юртим, миллатим, тилим, тарихим... радикал даҳрийларнинг истибдоди тузумидан озод бўлган кун!
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийлар ашуро кунини нишонлашар, шу кунда рўза тутишарди.
• «Бу қандай кун?!»-, деб сўрадилар, улардан.
• «Бу шундай кунки, унда Мусо ва унинг қавми Фиръавн истибдодидан озод бўлган! Биз бу кунни шу сабабдан қадрлаймиз, бунинг шукри учун рўза тутамиз»-, дейишди.
• «Мусога сизлардан кўра биз яқинроқмиз»-, дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ўзлари ўша кунда рўза тутиб, саҳобаларга ҳам буюрдилар.
• Ҳа, зулмдан озод бўлган кун мен учун қадрли кун!
• Бу кунни қадрлашим динимни қадрлашимга сабаблардан биридир!
• Бу кунларга етолмаган, кўзида дув-дув ёш билан шу кунларни орзусида дуо қилган аждоднинг зиммамдаги ҳаққи учун ҳам, унинг ижобат бўлган дуоси учун ҳам бу кунни қадрлайман!
• Мен бу кунни айнан шу сабаблардан муборак бўлсин дейман!
• Мен мусҳафни қадрлаб, бошимга кўтарар эканман, унинг жилдини ҳам юксак тутаман! «Менга асосийси мусҳаф»-, дея жилдини йиртиб оёқ остига ташламайман!
• Ҳа, Мустақиллик куни диний байрам эмас, тўғри!
• Аммо бу кун диним, ўзлигим, юртим, миллатим, тилим, тарихим истибдод тузумидан озод бўлган кун!
• Бу неъматнинг лаззатини тутқунлик аламларининг аччиғини тотган зотлар тушунади.
• Шукри вожиб бўлган Озодлик куни - Мустақиллик муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Халқаро Ислом академияси фахрий доктори, мустақил Ўзбееистон фуқароси Аброр Мухтор Алий

@Ahmadxonkosoniy
780 viewsedited  15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:47:29 Олтиндан қиммат сўзлар

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
ㅤㅤㅤㅤ
@Ahmadxonkosoniy
951 views04:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:59:44

Ассалому Алайкум Кадри Каддидан баланд булган узокдаги Дилга Якинларим

Хайрли тонг!
Азизларим, мехрибонларим, ўзлари узоқ узоқларда бўлсаларда, қалбан дилимга яқинларим!

Эй Аллохим ўзинг мехрибон раҳмдилсан.

Беморларнинг дардига шифо бергин.

ЭЙ, Аллохим Бандаларингни нимаики эзгу ниятлари бўлса, ўзинг ёрдам бер.

ЭЙ, РАХМДИЛ ЭГАМ!
Бандаларингни, дўстга зор, душманга хор қилмагин

Биз бандаларинг билиб ва билмай қилган гунохларимизни кечиргин


@Ahmadxonkosoniy
886 viewsedited  01:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:15:07
«УМРА 2022».

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!

Муборак Умра сафарини Устоз Аҳмадхон домла билан амалга оширинг!

Октябр ойида жўнаб кетилади.

Ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Қўшимча маълумот учун
+998972504434 (телеграм)
+998882514434
+998953034434
+998552514434

Манзил: Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси, Уй №1.
Мўлжал: «Баҳор» кинотеатри рўпарасида.


@Ahmadxonkosoniy
335 viewsedited  16:15
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:51:19 Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади

Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
ㅤㅤㅤㅤ
@Ahmadxonkosoniy
733 views13:51
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:11:30 Қулупнай қулупнай сотувчида бўлади. Нон эса, нонвойда. Бахтни ҳам ўша бахтни тақсим қилувчидан сўранг, манзилни эса мендан ҳам яхши биласиз.

Xayrulla Hamidov


@Ahmadxonkosoniy
691 viewsedited  07:11
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:06:45
Ғийбатнинг зарарлари

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

“Дин насиҳатдир” китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
@Ahmadxonkosoniy
842 views06:06
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:25:48 Араб оилаларидан бирида бўлган воқеа.

Эр хотинининг юзига шунақанги туширдики ерга ўтириб қолди. Лабидан оқаётган қонни артаркан аста турдида эрининг юзига қарата: Хозироқ бориб устингиздан шикоят қиламан деди.
Эр эса: Сенга ким айтди мени кўчага чиқишинга рухсат беради деб?! деди.
- Нима эшик ва деразаларни беркитиб қўйсам, ташқарига чиқармасам шикоят қилолмайди деб ўйлаяпсизми!?
- Хўш, нима қилолайсан!?
- Боғланаман.
- Телфонинг хам қўлимда ва уни бермайман. Энди қўлингдан келганини қил!
Хотин хаммом томон йўналди. Эр хаммом деразасидан қочмоқчи деб ўйлади ва деразаси кичигу деган хаёл ўтди ва хотиржам бўлиб креслога ўтирди. Ғазаби босилган эди. Хотини ҳаммомдан чиқди, қараса тахорат олибди. Эр кўз қирида аёлини кузатиб турди. Хотин:
Устингиздан шикоятимни жойнамоз устида, Унинг номи билан қасам ичиладиган Зотга қиламан, Унинг эшик ва деразалари доим очиқ, ва у билан боғланиш учун телфон хам керак эмас деди. Ва икки ракат намоз ўқиди. Саждаларда узооқ турди. Эр уни кузатиб турарди. Хотини намозни тугатиб қўлини энди дуога очмоқчи эди, эри югуриб келдида, хотинининг қўлини ушлаб: Саждада туриб қарғаганинг камми, яна қанча мени дуобад қилмоқчисан деди.
Шунда хотин унга қаради ва паст овозда менга қилган шу ишингиздан кейин тўхташимни сўрамоқчимисиз? деди.
Эри жавоб берди: Ғазабим келиб ўзимни йўқотиб қўйдим, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим, шайтон мени йўлдан урди!
Хотин энди нимтабассум ва аёлларга хос назокат ила шундай деди: Шунинг учун шайтонни лаънатлаб, сиз хақингизда яхшилик сўраб хайрли дуо қиляпман. Мен эрини, кўз қувончини қарғайдиган ахмоқ эмасман, сизни дуоибад қилармидим, бегим!
Эр аёлининг қўлларидан ўпди ва:
- Кечир мени Аллохга қасам бундан кейин сенга асло қўл кўтармайман, дея йиғлай бошлади...

@Ahmadxonkosoniy
1.1K views14:25
Ochish/sharhlash