Get Mystery Box with random crypto!

Беш фарздир аслида устуни ислом, Иймону, Намозу, Рўза бардавом | Ahmad Andijoniy

Беш фарздир аслида устуни ислом,
Иймону, Намозу, Рўза бардавом!
Нисобга етганда моли банданинг,
Закоту, Хаж қилмак вожиб, батамом!!!
“ХАЖ” МУЛОҚОТИДАН
Ушбу масъаламиз “ХАЖ” хикоясин,айтиб берай Сига улнинг ғоясин. Исломнинг асли беш устуни бордир. Иймонй,Намозу Рўза бизга даркордир. Хар битта мусулмон бўлган кишига, белгиланган шу уч қисмат ишига....Яна иккитаси “ЗАКОТ” бирлан “ХАЖ”, моли нисоб бўлса унгадир махраж.Ҳар битта мусулмон орзу қилган вақт, моли нисоб етса, Хаж айласин тахт.Йўллари бехатар, жанггох бўлмаса, бориш келиш вақти харбга тўлмаса, зиёрати “Каъба” айласин тавоф, яна борсин “Равза” тавофига қоф!
“НИСОБ” нима ўзи, мен тушунтирай, моли деганини бир бир уқдирай...Киши хаётида бўлса бадавлат, Яратган берганда унга кўп давлат.Маълум миқдор етиб, бир йилча турса,эхтиёждан ортиб,сақланиб юрса, шуни “Нисоб” дерлар, хисобланар бой,зоти рохиласи етса унга ой...Агар нисоб етиб асиласига, “Закот” вожиб бўлар василасига. Закотни адосин этади давом, ундан сўнг Хаж ишин қиладим мақом.
Асли мўъмин учун, мусулмон учун,дин йўлин ушлаган хар бир жон учун, “БЕШ ФАРЗ” беш қарз, бешта устун бор,шуларни билишлик бўлар устивор!
Энг аввало ИЙМОН калима билан,дилла фабул қилиб, айтар тил билан.”Ла илаха иллалох Мухаммадур Расуллиллох” уч бора деганда, бўлар мусулмон шу чох!!! Мусулмон бўлишга шу сўз етадир, кишини охират “ЖАННАТ” элтадир. Гувохлик бергани зўр калима бор, уни киши айтса ажрлар бисёр. “Ашхаду алла илаха иллахи ва ашхаду анна Мухаммадан абдуху ва Расулуху”.
Кейингиси НАМОЗ беш вақти фарзи, Мъминнинг Меърожи, Тангрига арзи!”БОМДОД”, “ПЕШИН”, “АСР”, “ШОМ” била “ХУФТОН”, ўқийди мусулмон келган вақти он. Хар бирин “Суннати”, “Вожиб”и бордур, вақти белгиланган, билмоқ даркордур.
Ундан кейин “РЎЗА” айн бўлади, Рамазон ойида тайин бўлади.Ойлар ичидаги айни “СУЛТОН”и, бандага савоблар тўкилар они.Ўттиз кун, уч ўнлик унда мужассам, Рўза тутган киши қилмасин хеч кам! Биринчи ўн кунлик “РАМАТ”га тўлар, иккинчи ўн кунда “Маҳфират” бўлар! Учинчи ўн кунлик Тангригадир мос, бандани “Дўзах”идан қилади халос....
“ИЙМОН”, “НАМОЗ”, “РЎЗА” хар уччаласи, хар битта мусулмон учун палласи. Зарурдир шуларни бажармоқ тамом, мунга қўшилмайди ўзгача калом.Камбағал, бой бўлсин, нисоби бутун, барчага бажармоқ шарт хамда устун!Буларни бадармоқ барчага мажбур, бари мусулмонга булар шарт турур.Сўзсиз бажарганлар етар муродга, бандани элтади “ПУЛИ СИРОТ”га!
“ЗАКОТ” ила “ХАЖ” лар бойлар учундир, моллари нисобда, хойлар учундир.
“ЗАКОТ” дейилади тўртинчи амал,қирқдан бирин берар, унгадир тамал. Нисобни белгилар хар йили, хамон, шунданхисобланар закот бегумон.Қирқдан бир улушни кимга беришлик, амални бажариб, савоб теришлик, бой одамлар чун вожиб бўлади, уни бажаради, кейин “ХОЖ” и бўлади. Бардавом закотни бериб борганлар, савоблик йўлида хормай қорганлар, олади ажрини Тангридан билинг, амални доимо бардавом қилинг!
Охирги амалдир, “ХАЖ” ибодати, бўлади бир марта, умр, одати.Умрида бир борса кишига басдур, қолгани боришлик унга хавасдур.”Хаж” ойи Зулхижжа ойи тўлади, тўққизи кунига Хайит бўлади. “Умра”ни савобин олган кишига, уч марта боришлик вожиб ишига. Бир Хажга уч Умра тўғри келади, хисобни билмаган банда елади....
Буларнинг бариси бил ибодатдур, мусулмон элига билинг, одатдур!
Тангри Таолонинг инояти кўп, Бандага аталган химояти кўп. Кимларга насибу рўзи этади, кимлар хавас билан ўтиб кетади. Тарихи бордурким чақириқларни, одамлар ичида бақириқларни. “ХАЖ” амали юқсин хар бир бандага, сўзларим чин, муни йўйманг хандага. Бир тарих чақириқ асли кимлардан бўлган, тубанда сухбатим шу сўзга тўлган.....