Get Mystery Box with random crypto!

Иброхим (а.с.) Пайғамбар буйруқни олиб, Исмоил ўғлила “КАЪБА”н | Ahmad Andijoniy

Иброхим (а.с.) Пайғамбар буйруқни олиб, Исмоил ўғлила “КАЪБА”ни солиб, Яратган Эгамга бандалик қилди, бинони қурдию, хикматни билди. Эмди “Зиёратга чақир!”, дедилар, Тангридан бир садо, “Бақир” дедилар. Лол бўлган Пайғамбар (а.с.), хайронда эди, ташвишдан диллари вайронда эди. Яна овоз келди Тангри Таоло, “Зиёратга чақир”, келишсин ИЛЛО!!! Тйрт томон ўтдию, “Келинглар” деди, Яратган бандасин ғамини еди. Бир муддат жимликдан ўтгани замон, “ЛАББАЙКА” овози келди бегумон. Атрофни чулғади бу овоз, билинг! Тангрига тавалло, хамдларни қилинг. “Роббана тақоббал иннака антас самиъул алиъйм”, дуога қўл очди Пайғамбар (а.с.),халийм. Буйруқ бўлди шундан токи қиёмат, Рухи лаббайк деган келади албат!!!
Демакким, тоифа, мусулмон элин, Махкага боғлади, рухила белин. ХАЖ қилмак чақирди Қодири Қурро, Рухлари жавобни берганда бурро. Албатта “Каъба”ни тавоф қилади, Яратган буйруғи, банда билади.....
Яна бир тоифа, “Каъба”га келар, уларни энг катта Молик чақирар. Аллохнинг изнила Жабраил алайхиссалом, ХАЖ узра чақирди, бандани мудом.Бу тоифа билинг, шунда қолади, Худонинг буйруғи, химмат олади.
Учинчи тоифа, навзанбиллиллах, иблиснинг хохиши билан келади, ибодатни қилмас, маросимда бор, илло хаёлида нелар елади.....Бундай чақириқдан Аллох асрасин,Ўзидан сўрайлик панох, асрасин!!!
Кимики мукаммал қилса амални, олибди Илохим қўлидан хални..Дуоси ижобат, хақиқий хожи, “Твофи қудум”да кўпдир иложи. Онадан туғилган мисоли гўдак, гунохларин тўкиб, қайтиб келажак....Шундай мўъминларга хасанот бўлсин, Юртимиз, элимиз шуларга тўлсин!!!
Қусурли одамман, мен хам бир банда, билиб билмай мани қилмангиз ханда. Ўқуған кўргандан фикрни қилдим, Яратган хикматин ўзимча билдим. Афу этсин Аллох бандаи хосни, айласин барчамиз ўзига мосни.Сахву хатосини кечирасизлар, бандалик вахмида, ўчирасизлар. Ўзига ХАМД айтиб сўрайман ОВМИЙН...”Ла илаха илла анта субханака инний кунтум миназ золимийн!”
Муаллиф: Ахмадбекхожи Мулло Мухаммаджон ўғли Абдурахмонов1443 йил, 4 Зулхижжа. Милодий 2022 йилнинг 4 июли.