Get Mystery Box with random crypto!

МАХМАД ХАСАНИЙ ҒАЗАЛИГА АХМАД АНДИЖОНИЙ МУХАММАСИ КЎНГЛИМ Не а | Ahmad Andijoniy

МАХМАД ХАСАНИЙ ҒАЗАЛИГА
АХМАД АНДИЖОНИЙ МУХАММАСИ
КЎНГЛИМ
Не ажаб, сифатга сўзона кўнглим,
Дағи ишқи бирлан бир дона кўнглим!
Висолга интилиб, мардона кўнглим,
Ёрни деб, доимо девона кўнглим,
Қайғу ғам кунжига равона кўнглим!

Хабарсиз, маст эса кишига келмас,
Ботину зохирга, тушига келмас.
Зохидлик айласа ишига келмас,
Туну кун бир лаҳза ҳушига келмас,
Май ичиб, гўёки мастона кўнглим.

Висло узра юриб, кўчида қолиб,
Тун ба кун вахшатни ўйига солиб,
Кавсарнинг ишқида ўйига толиб,
Мухаббат водийси ичида қолиб,
Хайратлар ичида хайрона кўнглим.

Сархуш туриб унинг дона холидин,
Масрур юриб, кўриб хур камолидин.
Кўзларим қамашиб ранги олидин,
Гулзорга кирдиму гул жамолидин,
Бир лахза топмади нишона кўнглим.

Девоналик менга шунчаму восил,
Қай холат бўлибтур манга мутосил!?
Дилу вужуд титрар кўрганда сил сил,
Не учун муродим бўлмагай хосил!?
Шунчалар шўрмиди, пешона, кўнгил!?


Лайливаш сифоти они борида,
Шириндек уёти барча корида,
Зулайхони кўрдим ёна ёрида,
Мажнуну Фарходдек ишқ диёрида,
Охири бўлғуси афсона кўнглим!!!

Оташин ишқидин дил итоб айлаб,
Чашмимам анинг чун кунда об айлаб,
Ўртаниб турармен, сархисоб айлаб,
Булбулдек кечалар тарки хоб айлаб,
Такрорлар номини гирёна кўнглим!!!

Каффорат кўринса киши сабрига,
Кўрсатар нигорон асли абрига!
Ахмаддек бўларсан охир кабрига,
Махдумо, чидагил ёрнинг жабрига
Хеч қачон демагин, бегона кўнглим!!!
Муаллиф: Ахмадбекхожи Мулло Мухаммаджон ўғли Абдурахмонов
2022 йил 4 июль. Зулхижжа, 5 куни