Get Mystery Box with random crypto!

МАХМУД ХАСАНИЙ ҒАЗАЛИГА АХМАД АНДИЖОНИЙ МУХАММАСИ САДҚАДУР Дил | Ahmad Andijoniy

МАХМУД ХАСАНИЙ ҒАЗАЛИГА
АХМАД АНДИЖОНИЙ МУХАММАСИ
САДҚАДУР
Дилрабоимга вужуду устихоним садқадур,
Не вужуд, балкимда борим, ошиёним садқадур.
Партави, гулгун висолингға оним садқадур,
Эй паризод, ой жамолингға бу жоним садқадур,
Ул камон қошингға бу қадди камоним садқадур.

Лаъли рангин кўргазурда, қаддими буксанг, агар,
Жисму жнимни тавалло бирлаким туксанг, агар.
Устихоним бирла танни йўлингга сўксанг, агар,
Пистаи хандон лабингдин сўз дурин тўксанг агар,
Васф этарга лабларингни бу забоним садқадур.



Пардадин юзларни очиб, мен томон оқсанг, агар,
Бори коримни ўзингчун ўт солиб ёқсанг, агар.
Тори зулфингни бўйинга дор қилиб тоқсанг, агар,
Икки чашми фаттонингдин бир қиё боқсанг агар,
Боқишингға, эй нигоро, хонумоним садқадур.

Чашм учун кўрмоқ висолни, ошиғингга изтироб,
Бандаман, васлингга мунда, айлама дилни кабоб.
Ошиғи дилбодадурман, истаганман мен савоб,
Юсуфи гумгаштаман, очсанг юзингдин бир ниқоб,
Миср ичида санга еру осмоним садқадур.

Навлайин, васлингни излаб, келганни туртмак истасанг,
Карбало даштида сарсон, қулни ертмак истасанг.
Юзга боқсам, бир таманно бирла сиртмоқ истасанг,
Бу камон қошинг била қонимни тўкмоқ истасанг,
Ўзни бир қушдек тутиб бергумки, қоним садқадур.

Холу ахволим забунин Ахмадо кўрса бугун,
Ишқ истар ошиғини Холиқо кўрса бугун.
Айтадурман, садқа қилгум дардими ўрса бугун
Борлиғимни, Махдумо, дилдор агар сўрса бугун,
Ақлу фикру онгу умри жовидоним садқадур.
Муаллиф: Ахматжон Абдурахмонов 2022 йил 4 июль