Get Mystery Box with random crypto!

МАХМУД ХАСАНИЙ ҒАЗАЛИГА АХМАД АНДИЖОНИЙ МУХАММАСИ Б О Р Д У Р | Ahmad Andijoniy

МАХМУД ХАСАНИЙ ҒАЗАЛИГА
АХМАД АНДИЖОНИЙ МУХАММАСИ
Б О Р Д У Р
Тафаккур айласанг, билким кишиларда мамот бордур,
Тавозе бирла юрганга, ики олам сабот брдур.
Азизим, бил таваллода санга ким яхши от бордур,
Ҳаётингда сени, э дўст, яна бошқа ҳаёт бордур,
Агар етай десанг ушбу ҳаёт сари Сирот¹ бордур.

Маломат бўлмайин дерсанг, танангни мехрибон сақла,
Ишингни хар жихат холис, қаричинг бегумон сақла.
Ки фарзу суннатинг бўлсин, хамиша дар замон сақла!
Оғиз ичра забонингни ёмон сўздин омон сақла,
Ҳама сўзни ёзиб олгай, қалам бирла давот² бордур.

Батахти яхшилик қилгил, яша мунда сиқилмасдин,
Магар “Лайъин” сифотига бошинг узра суқилмасдин.
Каломи ул шарифини ўқи хар дам тиқилмасдин,
Агар соғлом ўтай десанг Сирот узра йиқилмасдин,
Демак жаннатга кирмоққа санга хатти барот³ бордур.

Даме махшарни ўйларсан, хаётинг нақшилик қилгин,
Бари одам эли чунким ишингни бахшилик қилгин.
Ўтурма вақти онингни, дамеким яхшилик қилгин,
Савоб тўпла, савоб тўпла, элингга яхшилик қилгин,
Беҳишт ичра савобингдин санга қанду набот бордур.

Хаётинг яхшилк бўлса, топарсенким кибирёни,
Бўлиб махшар кунига рост, борурсан қолмай урёни.
Савобпазликни касб айла, қўюб фонийда дунёни,
Савобингни тарозуга қўйишда босса бир ёни,
Демак қўлингда Дулдулу яна аспи Ғирот бордур.

Билиб босгил қадамлар, бари жамдир ёмонликда,
Хавою хирс етаклайдур, будир иблис томонликда.
Кел, эй Ахмад бўлиб тургин, садоқат бирла жонликда,
Эй Махдум, сен жаҳаннамдин қутилгайсен омонликда,
Агар сенда кеча-кундуз ибодатга сабот бордур.
Муаллиф: Ахмаджон Абдурахмонов 2022 йил 4 июль