Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? 'Ўзгидромет' бу | AGROBLOGER

ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 25 июль, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +24..+26, кундузи +40..+42 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23..+28, кундузи +39..+44 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25..+30, кундузи +39..+44 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22..+27, кундузи +37..+42 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25..+30, кундузи +39..+44 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +22..+27, кундузи +37..+42 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +18..+23, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.



ҲАФТА ЎРТАСИГА БОРИБ, ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ҲАВО САЛҚИНЛАШИ КУТИЛМОҚДА!

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 27 июлда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига, 28 июлда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ва ҳарорат +35...+38 даражагача, жанубда +40...+42 даражагача бироз пасайиши мумкин. Бундай ҳарорат ҳафта охирида ҳам сақланиб туриши кутилмоқда.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!



AGROBLOGER канали:
@agrobloger