Get Mystery Box with random crypto!

ЧЎЛ БАҒРИДАГИ ЯШИЛ ОЛАМ! Бухоро азалдан тупроғи шўр, ерлари қ | AGROBLOGER

ЧЎЛ БАҒРИДАГИ ЯШИЛ ОЛАМ!

Бухоро азалдан тупроғи шўр, ерлари қумлоқ, суви танқис ўлка сифатида тилга олинади. Вилоятнинг жуда катта ва кенг ҳудуди чўл зоналардан иборат. Бироқ, инсон қўли шу қадар мўъжизаларга қодирки, чўлда ҳам боғ барпо этиб, уни сўлим гўшага айлантира олади.

Бухоро шаҳар марказидан Жанубга томон 20 километрча масофадаги чўл зонасида жойлашган «Бухоро Варнет» замонавий аграсаноат мажмуаси бугун бухороликлар учун чинакам дам олиш масканига айланган.

2019 йил бошида шўр тупроқ, зах ва тиканзорлардан иборат катта ҳудудда ястаниб ётган ташландиқ ер майдонини йил охирида қатор иссиқхоналар эгаллади. Эндиликда унинг ёнида ўқув маркази, лаборатория ҳамда иссиқхоналар учун конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона ҳам ташкил этилмоқда. Бунда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилиб, кластер тизимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш учун кенг шароит яратилган.

Бугунги кунгача 20 миллион АҚШ доллари ташқи инвестиция ўзлаштирилиб, 20 гектар майдонда иссиқхона қуриб битказилган. 600 дан ортиқ иш ўринлари яратилган.

– Сув танқис, шўр ва қумлоқ ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишитириш учун гидропоника усули жуда қулай, – дейди корхона бош аграноми Авез Жўраев. – Шу маънода, «Бухоро Варнет»да қиймати 10,1 миллион АҚШ долларига тенг инветро асосида сифатли мева-сабзавот кўчатларини етиштириш лойиҳаси, лаборатория ҳамда ўқув маркази ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳани ишга тушиши натижасида 155 та янги иш ўринлари яратилган. Айни дамда 2000 нафарга яқин ишчи-ходимлар бандлиги таъминланган.

Айни кунда ушбу манзил дам олиш масканига айланган. Ҳашаматли ва кўркам боғнинг салқин ҳавоси, хушманзара табиати минглаб одамларни бағрига чорламоқда. Барча тропик мевалар маҳаллийлаштирилган. Манзарали-мевали дарахтларнинг гўзаллиги кайфият бағишлайди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger