Get Mystery Box with random crypto!

Миграция агентлиги

Telegram kanalining logotibi agentlik_fargona — Миграция агентлиги М
Telegram kanalining logotibi agentlik_fargona — Миграция агентлиги
Kanal manzili: @agentlik_fargona
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 869
Kanalning ta’rifi

Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги ХМАО ва ЯНАО даги расмий канали.
Мурожаат қилиш учун: 79646310300

@FargonaAgentlik

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-06-07 10:54:51 Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Латвиянинг турар ва нотурар жой биноларида метал конструкцияларини ясаш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан пайнвандчилар учун иш таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1280 евро (соатига 1-2 ойлар 5,1 евро, 3-6 ойлар 5,5 евро ва 6 ойдан кейин 6 евродан);
ётоқхона, тиббий суғурта, ишга бориб келиш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан;
овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

45 ёшгача бўлган эркаклар;
пайвандлаш соҳасида камида 3 йиллик тажриба ва тасдиқловчи ҳужжат (диплом/сертификат);
инглиз ёки рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши.

Юқоридаги ишларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Эслатма, ушбу бўш иш ўрни бўйича 2022 йил 17 июнь куни соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
1.3K views07:54
Ochish/sharhlash
2022-06-07 07:54:50 Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Латвиянинг халқаро юк ташувчи транспорт компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан ҳайдовчилар ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1500-2200 евро (солиқ ушланмалари ҳисоблаганда 1200-1800 евро);
ётоқхона ва тиббий суғурта харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

31-50 ёшгача бўлган эркаклар;
хорижда камида 2 йиллик тиркамали юк машиналарни ҳайдаш тажрибаси ва 2009 йил сентябрдан олдин олган "С" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси;
рус тилида эркин сўзлаша олиши (инглиз тилини билиш қўшимча устунлик беради);
судланмаган бўлиши.

Юқоридаги ишларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Эслатма, ушбу бўш иш ўрни бўйича 2022 йил 10 июнь куни соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
1.1K views04:54
Ochish/sharhlash
2022-06-04 13:34:42 Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлган Амур вилоятида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган МЧЖ "Велесстрой" вакиллари томонидан 6 июн куни соат 14:00 да сухбат асосида ишлаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун суҳбат - танлов бўлиб ўтади.

МЧЖ "Велесстрой" ваканциялари:

ЭРКАКАЛАР УЧУН!!!
талаб этиладиган ёш - 22-50
Темирчи - соатига 190 рубль
Бетончи - соатига 190 рубль
Арматурачи - соатига 190 рубль
Оддий ишчи (разнорабочий) - соатига 140 рубль

АЁЛЛАР УЧУН!!!
талаб
этиладиган ёш - 22-55
Кир ювиш машинасини бошқарувчи оператор - соатига 150 рубль
Тартибга келтириш ва тозаловчи, - соатига 150 рубль
Идиш-товоқ ювувчи - соатига 150 рубль
Ошхона ишчиси - соатига 150 рубль

Иш графиги - 6 кун иш, 1 кун дам. 2 сменлик иш, Смена = 10 соат.

Россияга етиб олиш учун авиа чипта, патент, ётоқхона ҳамда овқатланиш иш берувчи томонидан таъминланади.

Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга тақиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши ва қиш фаслида -35 даража совуққа тайёр бўлиши лозим.

Талаб этиладиган хужжатлар:
* Хоржга чиқиш ва миллий пасспорти (шарт)
* Сертификат - рус тилини билиш хақидаги (агар бўлса)

Манзил:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун:
(73) 244-40-01
1.8K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-06-04 13:34:11 Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Латвиянинг IT компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан дастурчи мутахассис (программист)лар ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1700-2200$;
ётоқхона ва овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

камида 2 йиллик тажрибаси;
инглиз тилини B1 даражада билиши (IELTS, TOEFL);
судланмаган бўлиши;

Қуйидаги йўналишларда ишлай олиш:

1. Figma, Adobe XD дастурларида HTML, CSS, JavaScript дастурлаш тилларида ҳамда JSON форматида ишлаш олиши.
Шунингдек, юқори даражада React JS ҳамда React, Vue.js Webpack framework йўналишида ишлай олиш;
GIT dasturi ҳамда Chome dev Tools билан ишлаши;

2. C# дастурлаш тилида MVC va Web API шаблонида ҳамда MS SQL маълумотлар базаси билан ишлай олиш.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
1.1K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-06-03 16:03:11 Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлган Амур вилоятида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган МЧЖ "ПСП" вакиллари томонидан 6 июн куни соат 10:00 да сухбат асосида ишлаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун суҳбат - танлов бўлиб ўтади.

МЧЖ "ПСП" ваканциялари:
Штукатур
Пардозчи
Электрик
Пайвандчи

Ойлик-маош 35000 рубльдан бошлаб... (ўсиб борувчи шаклда)

Россияга етиб олиш учун авиа чипта, патент, ётоқхона ҳамда овқатланиш иш берувчи томонидан таъминланади.

Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, қурилиш соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга тақиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши лозим.

Талаб этиладиган хужжатлар:
* Хоржга чиқиш ва миллий пасспорти (шарт)
* Сертификат - рус тилини билиш хақидаги (агар бўлса)

Манзил:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун:
(73) 244-40-01
1.2K views13:03
Ochish/sharhlash