Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлг | Миграция агентлиги

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлган Амур вилоятида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган МЧЖ "Велесстрой" вакиллари томонидан 6 июн куни соат 14:00 да сухбат асосида ишлаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун суҳбат - танлов бўлиб ўтади.

МЧЖ "Велесстрой" ваканциялари:

ЭРКАКАЛАР УЧУН!!!
талаб этиладиган ёш - 22-50
Темирчи - соатига 190 рубль
Бетончи - соатига 190 рубль
Арматурачи - соатига 190 рубль
Оддий ишчи (разнорабочий) - соатига 140 рубль

АЁЛЛАР УЧУН!!!
талаб
этиладиган ёш - 22-55
Кир ювиш машинасини бошқарувчи оператор - соатига 150 рубль
Тартибга келтириш ва тозаловчи, - соатига 150 рубль
Идиш-товоқ ювувчи - соатига 150 рубль
Ошхона ишчиси - соатига 150 рубль

Иш графиги - 6 кун иш, 1 кун дам. 2 сменлик иш, Смена = 10 соат.

Россияга етиб олиш учун авиа чипта, патент, ётоқхона ҳамда овқатланиш иш берувчи томонидан таъминланади.

Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга тақиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши ва қиш фаслида -35 даража совуққа тайёр бўлиши лозим.

Талаб этиладиган хужжатлар:
* Хоржга чиқиш ва миллий пасспорти (шарт)
* Сертификат - рус тилини билиш хақидаги (агар бўлса)

Манзил:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун:
(73) 244-40-01