Get Mystery Box with random crypto!

Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳн | Миграция агентлиги

Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Латвиянинг турар ва нотурар жой биноларида метал конструкцияларини ясаш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан пайнвандчилар учун иш таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1280 евро (соатига 1-2 ойлар 5,1 евро, 3-6 ойлар 5,5 евро ва 6 ойдан кейин 6 евродан);
ётоқхона, тиббий суғурта, ишга бориб келиш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан;
овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

45 ёшгача бўлган эркаклар;
пайвандлаш соҳасида камида 3 йиллик тажриба ва тасдиқловчи ҳужжат (диплом/сертификат);
инглиз ёки рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши.

Юқоридаги ишларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Эслатма, ушбу бўш иш ўрни бўйича 2022 йил 17 июнь куни соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт