Get Mystery Box with random crypto!

#Vakansiya Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига | Миграция агентлиги

#Vakansiya

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиядаги қурилиш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Сахалин вилоятидаги Нефть ва газни қайта ишлаш заводи қурилишига арматура тўқувчиси, бетон қуювчи, бетон ва металлконструкцияларни ўрнатувчи, электр пайвандчи, технологик қувурлар ўрнатувчи каби мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этилади.

Ойлик иш ҳақи мутахассисликдан келиб чиқиб:
Арматура тўқувчиси, бетон қуювчи - 65 минг рублдан бошлаб;
Бетон ва металлконструкцияларни ўрнатувчи - 90 минг рублдан бошлаб;
Электр пайвандчи - 130 минг рублдан бошлаб;
Технологик қувурлар ўрнатувчи - 90 минг рублдан бошлаб.

Яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

25-50 ёшгача бўлиши;
рус тилини билиши қўшимча устунлик беради;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Ушбу вакансияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали 2022 йил 18 июль куни соат 09:00 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Эслатма: фақатгина юқорида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича тажрибали фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади.

Маълумот учун: (71) 202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт