Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясининг Воронеж вилояти Острогожск туманида жой | Миграция агентлиги

Россия Федерациясининг Воронеж вилояти Острогожск туманида жойлашган "Острогожсксадпитомник" ЁАЖ http://xn--80afegmakeqkdabfniqfbmm.xn--p1ai/ қишлоқ ҳўжалиги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш соҳасининг вакиллари томонидан 27 июнь куни соат 10:00 да 23 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркаклар ва аёлларни суҳбат танлов асосида ишга қабул қилади!!!.

Асосий иш фаолияти:
Дарахат экиш, уларни парваришлаш, шохларини буташ, меваларни териш ва уларни саралаш.
Иш графиги:
6 кун иш, 1 кун дам, хафтасига 40 соат иш. (истакларга қараб кўпроқ ишлаш имкони бор)
Ойлик-маош иш хаққи:
50000-120000 рубль - олма териш ишларида
35000-60000 рубль - боғ парвариши ва мевалар териш ишларида
(кундалик бажарган нормаларга боғлиқ)

Россияга етиб олиш учун авиа чипта, патент ва ётоқхона иш берувчи томонидан таъминланади.
Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга таъқиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши лозим.
Фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Фарғона филиалидан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Суҳбат ўтказиладиган манзил:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.
Мурожаат учун:
(73) 244-40-01