Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳн | Миграция агентлиги

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Новый Уренгой шаҳрида автокран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного) мухассислари ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади:

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

18-50 ёшгача;
камида 1 йиллик иш тажриба;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 18 июль соат 09:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: фақат юқорида кўрсатилган мутахассислик бўйича тажрибага эга фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади.

Маълумот учун: (71) 202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт