Get Mystery Box with random crypto!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят филиали телеграм канали

Telegram kanalining logotibi agency_namangan — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят филиали телеграм канали Т
Telegram kanalining logotibi agency_namangan — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят филиали телеграм канали
Kanal manzili: @agency_namangan
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.11K
Kanalning ta’rifi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят филиали расмий телеграм канали
Веб-сайт: http://www.migration.uz
Facebook: https://www.facebook.com/migratsiya/
Youtube: https://cutt.ly/cgP52lb
Мурожаат учун:
71 202 33 55
69 227 97 27
69 227 94 64

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-24 14:03:22 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Генеман Строй" қурилиш корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Ставрополь шаҳридаги қурилиш объектида ғишт териш учун ишга таклиф этилади.

Ойлик маоши бажариладиган иш ҳажмига қараб 50 минг рублдан бошланади.

Яшаш жойи, транспорт ва ҳужжатларни расмийлаштириш, патентнинг ойлик тўлови билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.

Овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача;
ғишт териш бўйича иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Танлов 2022 йил 25 август (пайшанба) куни Соат 10:30 да бошланади.

Манзил:
Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй,
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.

(69) 227-94-64, (69) 227-97-27

https://t.me/agency_namangan
14.6K viewsNamangan Akromboy @@@, 11:03
Ochish/sharhlash
2022-08-24 13:56:46
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан Тўрақўрғон ва Косонсой туманларида масъуллар иштирокида сайёр учрашувлар ўтказилди

Тафсилотлар "Наманган" телеканалида

https://t.me/agency_namangan
4.5K viewsСайфиддин Ризаев (Наманган), edited  10:56
Ochish/sharhlash
2022-08-24 12:31:32
#LIVE

Россия Халқлар Дўстлиги Университети (РУДН) вакиллари томонидан рус тили бўйича имтихон жараёнлари ўтказилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамда РУДНнинг Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида Наманган шаҳридаги "Ишга марҳамат" Мономарказида Россия Федерациясига ташкилий ишга юборилаётган фуқаролар учун навбатдаги рус тили имтихон жараёни ўтказилмоқда.

Имтихон жараёнларидан муваффақиятли ўтган фуқароларга Россияда ишлаш хуқуқини бериш (патент) хужжатлари расмийлаштириш жараёнидаги махсус сертификатлар берилади.

https://t.me/agency_namangan
4.5K viewsСайфиддин Ризаев (Наманган), edited  09:31
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:50:02
Ташқи меҳнат миграция масалалари муҳокама қилинди

Аввал маълум қилинганидек, тасдиқланган график асосида ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар ва ёшлар етакчилари ҳамда уюшмаган аҳоли иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда

Навбатдаги учрашув вилоятнинг Янгиқўрғон туманида ўтказилди

Учрашувда хавфсиз, тартибли меҳнат миграция тизимининг маҳаллабай механизми ҳолати, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг асосий вазифалари, хорижий давлатлардаги вазиятлар таҳлил қилинди

Тадбирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари, Янгиқўрғон тумани ҳокими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мутасаддилари иштирок этдилар

Тадбирда одам савдосига қарши курашиш ва соҳаларнинг видеороликлари намойиш қилинди

https://t.me/agency_namangan
4.2K viewsСайфиддин Ризаев (Наманган), 06:50
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:50:30 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Алабуга Девелопмент" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрига қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- электромонтажчи
- сувоқчи-бўёқчи
- плитка териш

ойлик иш ҳақи ишбай (35 минг рубльдан 60 минг рубльгача);

Яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади. Патентнинг ойлик тўлови ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача;
қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган вилоят филиалида 2022 йил 24 август (чоршанба) куни (соат 14:30да бошланади) бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.


Манзил: Наманган ш., Нодира 3-уй (Мўлжал: Сардоба бозори атрофи, "Зангори экран" корхонаси ёнида).

+99869-227-97-27

https://t.me/agency_namangan
16.1K viewsNamangan Akromboy @@@, edited  10:50
Ochish/sharhlash
2022-07-09 06:32:34
Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу кунда янада меҳрибон, шафқатли бўлишни, етим-есирлар, қариялар, муҳтожлардан хабар олишни, уларнинг кўнгилларига ҳам байрам шукуҳини олиб кириш керакли ҳақида айтганлар.

Эл-юртимизнинг шу муборак кунларда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Хонадонларимизга тинчлик-хотиржамлик, халқимизга мустаҳкам саломатлик тилаймиз!

Ҳурмат билан,
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси
1.2K viewsСайфиддин Ризаев (Наманган), 03:32
Ochish/sharhlash
2022-07-08 09:09:00
Хорижга ташкилий ишга юборилаётган фуқаролар учун Россия Халқлар Дўстлиги Университети (РУДН) вакиллари томонидан имтихон жараёнлари ўтказилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамда РУДНнинг Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида "Ишга марҳамат" Мономарказида Россия Федерациясига ташкилий ишга юборилаётган фуқаролар учун навбатдаги рус тили имтихон жараёни ўтказилмоқда.

Имтихон жараёнларидан муваффақиятли ўтган фуқароларга Россияда ишлаш хуқуқини бериш (патент) хужжатлари расмийлаштириш жараёнидаги махсус сертификатлар берилади.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/agency_namangan
3.3K viewsСайфиддин Ризаев (Наманган), edited  06:09
Ochish/sharhlash
2022-07-08 08:23:59
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят филиали орқали Россиянинг Амур ўлкаси космодром қурилишида ишлаб қайтган фуқаро фикр мулоҳазалари

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/agency_namangan
3.6K viewsСайфиддин Ризаев (Наманган), edited  05:23
Ochish/sharhlash
2022-07-07 10:21:13 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Новый Уренгой шаҳрида автокран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного) мутахассислари ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади:

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

автокран ҳайдовчилигини
тасдикловчи хужжат бўлиши шарт
18-50 ёшгача;
камида 1 йиллик иш тажриба;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Ушбу корхонада ишлаш истагини билдирган фуқаролар Хорижга чиқиш ва биометрик паспорти ва мутахасислигини тасдиқловчи хужжат билан 2022 йил 8 июль куни соат 10.30 га Агентлик Наманган вилоят филиалига келишлари сўралади.

Эслатма: фақат юқорида кўрсатилган мутахассислик бўйича тажрибага эга фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади.

Манзил: Наманган ш., Нодира 3-уй (Мўлжал: Сардоба бозори атрофи, Зангори экран корхонаси ёнида)

Маълумот учун: (69) 227-97-27 (95) 307-78-77

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://t.me/agency_namangan
7.6K viewsNamangan Akromboy @@@, edited  07:21
Ochish/sharhlash
2022-07-07 10:04:03
30-июль – “Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни”

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/agency_namangan
3.4K viewsСайфиддин Ризаев (Наманган), edited  07:04
Ochish/sharhlash