Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳн | Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят филиали телеграм канали

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Новый Уренгой шаҳрида автокран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного) мутахассислари ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади:

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

автокран ҳайдовчилигини
тасдикловчи хужжат бўлиши шарт
18-50 ёшгача;
камида 1 йиллик иш тажриба;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Ушбу корхонада ишлаш истагини билдирган фуқаролар Хорижга чиқиш ва биометрик паспорти ва мутахасислигини тасдиқловчи хужжат билан 2022 йил 8 июль куни соат 10.30 га Агентлик Наманган вилоят филиалига келишлари сўралади.

Эслатма: фақат юқорида кўрсатилган мутахассислик бўйича тажрибага эга фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади.

Манзил: Наманган ш., Нодира 3-уй (Мўлжал: Сардоба бозори атрофи, Зангори экран корхонаси ёнида)

Маълумот учун: (69) 227-97-27 (95) 307-78-77

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://t.me/agency_namangan