Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят филиали телеграм канали

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Генеман Строй" қурилиш корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Ставрополь шаҳридаги қурилиш объектида ғишт териш учун ишга таклиф этилади.

Ойлик маоши бажариладиган иш ҳажмига қараб 50 минг рублдан бошланади.

Яшаш жойи, транспорт ва ҳужжатларни расмийлаштириш, патентнинг ойлик тўлови билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.

Овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача;
ғишт териш бўйича иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Танлов 2022 йил 25 август (пайшанба) куни Соат 10:30 да бошланади.

Манзил:
Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй,
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.

(69) 227-94-64, (69) 227-97-27

https://t.me/agency_namangan