Get Mystery Box with random crypto!

HABEAS CORPUS ФИКЦИЯСИ (Кириш) (5 дақиқалик ўқиш учу | "Madaminov Law Group" адвокатлик бюроси

HABEAS CORPUS ФИКЦИЯСИ
(Кириш)
(5 дақиқалик ўқиш учун матн)

Айбланувчи ва гумон қилинувчини қамоққа олиш ваколати прокурордан судьяларга олиб берилганига 15 йил бўлди.
Босқичма-босқич бошқа ваколатлар ҳам прокурордан судьяларга олиб берилмоқда.

СССР пайтида (балки ундан ҳам олдиндир) шаклланган "одат"га кўра бу жараён (ҳар қандай "ислоҳат"имиз сингари) баландпарвоз гаплар ва ҳеч ким тушунмайдиган тушунтиришлар "ҳамроҳ"лигида амалга оширилди ва амалга оширилмоқда.

Ҳўш... Нима ўзгарди? Бу қандай оқибатларга олиб келди? Бу ислоҳатдан ким ютди-ю, ким ютқазди?

Ҳозирча қисқача тўҳталаман:

Мазкур ислоҳат ҳуқуқий амалиётимиздаги энг бефойда ва "хўжакўрсин"га қилинган ислоҳат бўлди.

Агар фикримга қўшилмасангиз, кузатиб боринг - кейинги баёнотларимда мен ҳар бир важимни, яъни HABEAS CORPUS талабларига амал қилиш бўйича тергов ва прокуратура органлари ҳамда судьяларга бўлган эътирозларимни қонун нормаларини таҳлил қилиш ва уларни қўлланиш амалиёти мисолида асослаб бераман.