Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс бера олади. | Advokatlik xizmatlari.

Эндиликда 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс бера олади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўзғрисида”ги низомнинг 8-бандидаги “4-курсида” сўзлари “4-курсида, педагогига йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида” сўзлари билан алмаштирилди.

Шундай қилиб 8-банд қуйидаги кўринишга келди:

“Олий таълим муассасасининг “4-курсида, педагогига йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади”.

Шу пайтгача олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларга фақатгина 4-курсга келибгина мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилган эди.

Демак, эндиликда халқ таълими тизимидаги мактабларда педагогига йўналишлари бўйича кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган талабалар ҳам дарс бериши мумкин бўлмоқда.

Фақат уларга ўрта махсус, касбий маълумот даражасидаги базавий тариф ставкасига тенг иш ҳақи ҳисобланади.

Эсласангиз, биз ҳам айни шу масала бўйича ўтган йили декабрь ойида айнан мана шундай таклиф берган эдик. Таклифлар эътиборсиз қолдирилмагани учун мутасаддиларга ташаккур.

Дўстларимиз ҳам бу масалага алоҳида тўхталибди.

@yuristkadr