Get Mystery Box with random crypto!

Янги қуриб битказилган ёки халқимиз тилида “новостройка” деб | Advokat Abdusamadov

Янги қуриб битказилган ёки халқимиз тилида “новостройка” деб аталувчи кўп қаватли турар жойларда яшовчи фуқароларимиз диққатига.

2021 йил 19 июнь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПП-5152 сонли Қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб янги қурилган кўп қаватли турар жой эксплуатацияга қабул қилингандан сўнг 2 йил давомида Қурувчи ташкилот томонидан бошқарувга олинади ва бу муддат даврида кафолат даври жорий этилади. Эслатиб ўтамиз бундан аввал бу функцияни уй-жой мулкдорлари ширкати (русча “ТСЧЖ”) бажарарди.

Фикримизча, бундай ўзгаришлар қабул қилинишга сабаб, фуқаролар тарафидан кўплаб шикоятлар келиб тушгани бўлиши мумкин. Сифатсиз ва шошма-шошар қуриб топширилаётган “замонавий” уйлар деярли барча номдор қурувчи ташкилотларда ҳам учраб турибди. Буни кўплаб яқин таниш ва биродарларимиз ҳикояларидан билиб ишонч ҳосил қилмоқдамиз.

Бу ва бошқа ўзгаришларни қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин. Ҳужжат рус тилида.

@niholbekganiev