Get Mystery Box with random crypto!

580-савол:Fuqarolik ishlari Sudi qarori ustidan norozi bolib a | Advokat Abdusamadov

580-савол:Fuqarolik ishlari Sudi qarori ustidan norozi bolib apelyatsiya yozilgan edi endi shu apelyatsiya bo'yicha sud bo'lmoqchi men avvalgi sudda davlat bojiga 1 mln sum to'lov qilganman xozr yana sud bo'lishi uchun davlat bojiga to'lov qilishim kerakmi ??

Жавоб: “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ИЛОВАда Давлат божи ставкаларининг миқдорлари, жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризалари, шикоятлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар учун тўланадиган давлат божлари миқдорлари белгилаб қўйилган.

Давлат божлари миқдорлари даъво турига қараб фарқланади.

Унга кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 баравари (ҳозирда 245 000 сўм)дан кам бўлмаган миқдорда,
апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Бошқа турдаги даъво аризалар учун қанча давлат божи тўланиши бўйича маълумот олмоқчи бўлсангиз, мазкур қонун ва унинг иловасини ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судларига давлат божи учун тўланадиган ҳисоб рақамлар ҳақида мана бу ҳавола орқали маълумот олишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat