Get Mystery Box with random crypto!

581-савол: Erim b n 11 yil turmuw qilgaman qonuni nikoxdan otg | Advokat Abdusamadov

581-савол: Erim b n 11 yil turmuw qilgaman qonuni nikoxdan otgaman 5 nafar farzandim bor. Xozirgi kunda men farzandimi uydan xaydab ciqardi. Nima qili qaqa bori. Wari nikox oqitib ikkinci marta uylandi.


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасида уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.
Шунингдек, мулкдор ва унинг оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш масалалари юзасидан низолар (уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириш, шунингдек, мазкур ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган бошқа низолар) суд тартибида ҳал қилинади.
Юқоридагиларга кўра, Сизга фуқаролик ишлари бўйича тегишли туманлараро судига “Уй-жойга мажбурий тартибда киритиш ҳақида” даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкинлигини тушунтирамиз.

@Advokat_maslahat