Get Mystery Box with random crypto!

577-савол: 2нафар фарзандим бор турмуш уртогим ишсиз нанча мик | Advokat Abdusamadov

577-савол: 2нафар фарзандим бор турмуш уртогим ишсиз нанча микдорда алимент ундирилади

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 99-моддасига кўра, бир бола учун ҳар ойдаги иш ҳақингизнинг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундирилади. Мос равишда икки нафар бола учун даромаднинг учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ болага даромаднинг ярми миқдорида алимент ундирилади.
Шунингдек, Оила кодексининг 140-моддаси мазмунига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс муайян даврда ишламаган бўлса, алимент бўйича қарз қарз ундирилаётган пайтдаги Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ишсизлик алимент тўлови мажбуриятидан озод қилмайди ёки тўловда енгиллик бермайди.

@Advokat_maslahat