Get Mystery Box with random crypto!

576-савол: Dadamni nomida mowina Bor man davernisda minaman da | Advokat Abdusamadov

576-савол: Dadamni nomida mowina Bor man davernisda minaman dadam 1chi rozgoridan zakisi bekor qilinmagan man 2 rozgoridanman dadam olamdan oti mowinaga birinchi hotini davogar boladimi

Жавоб: Оила Кодексимизнинг 23-моддасига мувофиқ, “Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади”.
Шунингдек, мазкур Кодекснинг 27-моддаси, 3-қисмида “Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади”, деб белгиланган.
Бундан ташқари, Кодекснинг 28-моддасига кўра, “Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Суд вояга етмаган болалар манфаатларидан ва (ёки) эр ва хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан, агар эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёхуд эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган бўлса, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлари тенглигидан чекинишга ҳақлидир”.

Бундан келиб чиқадики, сиз ишончнома орқали бошқараётган автотранспорт воситаси отангизнинг никоҳ даврида олинган бўлиб, тарафлар мулкни бўлиш юзасидан ўзаро келиша олмаган тақдирда низо тегишли фуқаролик судида ҳал этилишини маълум қиламиз.

@Advokat_maslahat