Get Mystery Box with random crypto!

578-савол: Menga instagramdan sobiq yigitim uyatsiz yuzi yopiq | Advokat Abdusamadov

578-савол: Menga instagramdan sobiq yigitim uyatsiz yuzi yopiq rasmlar jonatayapti va mendan pul talab qilyapti agar pul bermasam instagramga bu rasmlarga seni atmetka qilib qoyaman deyapti

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддасида "Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйганлик" учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далилларни тўплаган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat