Get Mystery Box with random crypto!

573-савол: 2 йилдан буен эрим билан яшамаймиз. 2та фарзандимиз | Advokat Abdusamadov

573-савол: 2 йилдан буен эрим билан яшамаймиз. 2та фарзандимиз бор. У Энди ажримга бермокчи. Мен хам хали алиментга берганим йук. Алиментга берса уй-жой берилмикан. Ховлида улишимиз борми йукми? Канака хукукларим бор? Алюментга бераверайми?

Жавоб: Оила Кодексининг 96-моддасига кўра, «вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади».

Алимент вояга етмаган бола(лар)нинг таъминоти учун ундириладиган тўлов бўлиб, унинг никоҳдан ажралишдаги мулкни бўлишга (уй ва бошка буюмлар) ёки болалар отадан оладиган ворисликка ҳеч қандай дахли йўқ.
Юқоридагиларга кўра, алимент ундириш юзасидан турмуш ўртоғингиз доимий яшаш жойидаги фуқаролик судига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Мол-мулкни бўлиш масаласи Оила кодексининг 27-моддасида ёритилган. Бу моддага кура, «Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин». Агар ҳовли умумий мулк эканлигини исботлашга далил булса, яъни бу ҳовли никоҳ тузилгандан кейин сотиб олинган булса, ўзаро келишув бўлмаганда сиз бу ҳовлини бўлиш масаласида судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, агар фарзандларингиз ва ўзингиз шу ҳовлида қайд қилинган бўлсангиз, тўла қонли яшаш ҳуқуқига эгасиз.
Ринат

@Advokat_maslahat