Get Mystery Box with random crypto!

561-савол: Мени хотиним турт ой булди уйига кетиб утирибди . О | Advokat Abdusamadov

561-савол: Мени хотиним турт ой булди уйига кетиб утирибди . Орамизда иккита фарзанд бор (каттаси угил 10 ёш , кичкинаси киз 5 ёш) . Олдин болларни уни уйида кейин мени уйимда яшар эдилар , кейинчалик кизим уйимга келиб ойимни ёнига бормайман , телефонда хам гаплашмайман деб уйимда юрибди . Агарда судга берадиган булсак суд кизниям угилниям отаси карамогида колдириши мумкинми.

Жавоб: Оила Кодексимизнинг 44-моддасига мувофиқ, эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши шарт.

Ушбу масалада каналимизда эълон қилинган 64-саволга қарашни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat