Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ Ӯғлим 1997 йилга туғилган. 2017 йилдан ҳозиргача Россия | Адвокат хизмати

САВОЛ
Ӯғлим 1997 йилга туғилган. 2017 йилдан ҳозиргача Россия Федерациясига ишлаб юрибти. САВОЛ: август ойида туман ҳарбий комиссариатдан ходимлар келиб ӯғлим учун СЧР хизмати учун 4775690 сӯм (ҳар ойи 955138 сӯм) тӯлашимни билдирди. Шу талаб қонун доирасида ми.

ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.
ЎЗРнинг "УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИ"ДАги Қонунинг 6 моддасига асосон, Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида
НИЗОМнинг 7-бандига мувофиқ, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари тўлаш хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

Демак, юқорида келтирилган асосларга мувофиқ шуни айтишимиз мумкинки, мансабдор шахс фуқародан СЧР хизмат сафига олинган сўнг пул бадалини тулашни талаб қилиши мумкин.

Шуни
унутмангки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги Кодекснинг 237-моддасига асосон, Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан бўйин товлаш
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш:
@advocateabf

АДВОКАТГА САВОЛ ЮБОРИШ:
@advocateabf_bot