Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Ассалому алейкум, мени келиним 7 йил яшаб 2 та угил фар | Адвокат хизмати

САВОЛ:
Ассалому алейкум, мени келиним 7 йил яшаб 2 та угил фарзандлик булди, куп жанжал килиб кетиб колади, шу сафар хам яшамайман деб кетганди, закси йук, бизага руйхатга турмайди, лн боласига фамилиямизни берганмиз. Яшамаса алимент тулаймизми? Боласини 1тасини олишга хаккимиз борми? Келиним уйимдан нима олиб кетишга хакки бор? Маслахат беринг.

ЖАВОБ:
Оила Кодексининг 96-моддасига асосан , ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир.

Демак
Яшамаса алимент тулаймизми?
Бу мажбурий ота-она боласини таминоти учун алимент тулашга мужбурдирлар.
Боласини 1тасини олишга хаккимиз борми?
Агарда ота-она ўртасида нотариал тартибдаги келишув бўлса фарзандлардан бири отаси билан қолиш мумкин. Бундан ташқари, агар суд низони куриб чиқадиган тақдирда, суд ушбу масалани хамма жиҳатларни қамраб олиб, фарзандни кимда қолишини ҳал қилади (Лекин асосан фарзанд онада қолади)
Келиним уйимдан нима олиб кетишга хакки бор?
Келинингиз
ўзига тегишли бўлган мол-мулкини олиб кетиши мумкин (сарпо, унга ҳадялар)

Каналга уланиш:
@advocateabf

АДВОКАТГА САВОЛ ЮБОРИШ:
@advocateabf_bot