2023-04-13 09:33:11
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Б.Аҳмадалиев шаҳардаги А.Қодирий кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатини ўрганди. Маълум бўлишича, ушбу кўп қаватли уйнинг олди 2 ҳафта олдин ковлаб қўйилган бўлиб, ҳанузгача ишлар якунига етмаган. Ковланган жой хавфсизлик талабларига риоя этилиб, ўраб қўйилмаган. Депутат саъйи-ҳаракатлари билан масала ижобий ечим топди.
24 views06:33