Get Mystery Box with random crypto!

Adolat SDP |Jizzax viloyati

Telegram kanalining logotibi adolat_sdp_jizzax — Adolat SDP |Jizzax viloyati A
Telegram kanalining logotibi adolat_sdp_jizzax — Adolat SDP |Jizzax viloyati
Kanal manzili: @adolat_sdp_jizzax
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 98

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 34

2022-08-15 20:32:27
Молиявий ва рақамли бозорларнинг самарали ишлаши учун шароит етарлими?

Батафсил:
adolat.uz

adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
33 viewsDoston ZOKIROV, 17:32
Ochish/sharhlash
2022-08-15 15:17:23
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради

Президент Маккайи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.

https://t.me/Orif_Shukurov
42 viewsUktam Qurbonov, 12:17
Ochish/sharhlash
2022-08-15 09:52:33 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади

“Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–350-сон, 12.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 октябрдан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Бунда таълим кредитлари:

Марказий банкнинг асосий ставкасида (15%);
БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

2022 йил 1 ноябрдан
IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.

Бунда истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
35 viewsDoston ZOKIROV, 06:52
Ochish/sharhlash
2022-08-15 09:52:13
Сизнингча, бу йилги имтиҳон жараёнларида коррупцион ҳолатларнинг қанчалик олди олинмоқда?
Anonymous Poll
38%
Деярли, коррупцион ҳолатлар кузатилмаяпти.
42%
Коррупцион ҳолатлар аввалгидан анча камайган.
20%
Коррупцион ҳолатлар тез-тез учраб турибди.
81 voters24 viewsDoston ZOKIROV, 06:52
Ochish/sharhlash
2022-08-15 09:52:07
Биз адолатли ва шаффоф имтиҳонлар тарафдоримиз!

«Адолат» СДП томонидан бу йилги кириш имтиҳонлари жараёнига ёшларнинг муносабатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим бўла оладиган таклифларни олиш мақсадида «Биз адолатли ва шаффоф имтиҳонлар тарафдоримиз!» шиори остида ижтимоий сўров ўтказилмоқда.

Ватанимиз тараққиётини таъминлашда илмли, иқтидорли ёшларимизнинг салоҳиятини баҳолаш жараёнлари шаффоф ва адолат мезонлари асосида ўтиши жудаям муҳим эканлигини таъкидлаган ҳолда, сизларни мазкур жараёнларда фаол бўлишга чақирамиз!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | YouTube
30 viewsDoston ZOKIROV, 06:52
Ochish/sharhlash
2022-08-15 07:44:50 #Биласизми

Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.
37 viewsDoston ZOKIROV, 04:44
Ochish/sharhlash
2022-08-15 07:36:45 Депуталарга ҳоким ва унинг ўринбосарларига нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ваколати берилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида”ги қонуни лойиҳасига кўра, Кенгаш депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Кенгаш сессияси муҳокамасига ҳоким ва унинг ўринбосарларига нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ҳақидаги таклиф киритиш ваколати берилмоқда.

Ҳоким ва унинг ўринбосарларига нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ҳақидаги таклиф қуйидаги ҳолларда киритилади:

ҳоким ва унинг ўринбосарлари зиммасига юклатилган вазифалар, улар томонидан қониқарсиз амалга оширилиб келинганда;

ҳоким ва унинг ўринбосарлари томонидан зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қонун бузилишига, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағларини сарфлашда қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилганда;

ҳоким ва унинг ўринбосарлари фаолияти давомида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганда;

ҳоким ва унинг ўринбосарлари бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига зид қарорлар қабул қилганда.

Ҳоким ва унинг ўринбосарларига нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги таклиф Кенгаш депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.

Ҳоким ва унинг ўринбосарларига нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ҳақидаги Кенгаш қарори тегишли ҳоким ва унинг ўринбосарларини қонунларга мувофиқ лавозимдан озод этиш ваколатига эга бўлган давлат органи (мансабдор шахс)га киритилади.

Ҳоким ва унинг ўринбосарларини қонунларга мувофиқ лавозимдан озод этиш ваколатига эга бўлган давлат органи (мансабдор шахс) ҳоким ва унинг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
35 viewsDoston ZOKIROV, 04:36
Ochish/sharhlash
2022-08-15 07:36:30 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 40,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1 314 дона электромобиль импорт қилган.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 баробарга ошган.
30 viewsDoston ZOKIROV, 04:36
Ochish/sharhlash
2022-08-15 07:35:58 Ҳокимлар Кенгаш раислигидан кетса Кенгашга ким раис бўлиши ҳал этилмоқда

Маълумки, Президент ташаббуси билан Конституциявий қонун лойиҳасига ҳокимларнинг Кенгаш раислиги лавозимдан кетиши билан боғлиқ ўзгартиш киритилмоқда.

Айни кунда тегишли идора томонидан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасига кўра, Кенгаш раиси Кенгаш сессиясида яширин овоз бериш йўли билан депутатлар орасидан сайланиши ва у ўз ваколатларини янги чақириқ Кенгашнинг биринчи сессияси очилгунга қадар амалга ошириши белгиланмоқда.

Ушбу жараён қуйдаги тартибда амалга оширилади:

Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш учун депутатлар орасидан Кенгашга сайловда иштирок этган ҳар бир сиёсий партиядан тенг миқдорда депутатлардан иборат Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тузилади.

Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши ўз мажлисида Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари лавозимларига номзодларни депутатлар орасидан илгари суриш масаласини кўриб чиқади.

Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши мажлисини Кенгашга сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партиянинг вакили олиб боради.

Сессияда раислик этувчи Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари лавозимига номзодлар кўрсатилгандан кейин номзодлар рўйхатини сессияда эълон қилади.

Агар номзод яширин овоз бериш натижасида депутатлар умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, ушбу номзод Кенгаш раиси этиб сайланган ҳисобланади.

Кенгаш раисининг ўринбосари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.

Aгар Кенгаш раиси ва ўринбосари лавозимларига бир нафардан номзод сайловда иштирок этиб, депутатларнинг етарли овозини ололмаган бўлса, такрорий сайловлар ўтказилади.

Кенгаш раиси ўз лавозимидан депутатлар умумий миқдорининг учдан икки қисми яширин овоз берганлиги асосида қабул қилинган Кенгаш қарори билан муддатидан илгари озод этилиши мумкин.
32 viewsDoston ZOKIROV, 04:35
Ochish/sharhlash
2022-08-14 19:19:04 #Биласизми

Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;
тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

https://t.me/Orif_Shukurov
42 viewsDoston ZOKIROV, 16:19
Ochish/sharhlash