Get Mystery Box with random crypto!

Adliya Vazirligi

Telegram kanalining logotibi adliya_vazirligi — Adliya Vazirligi A
Telegram kanalining logotibi adliya_vazirligi — Adliya Vazirligi
Kanal manzili: @adliya_vazirligi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.29K
Kanalning ta’rifi

Реклама буйича мурожаат..
https://t.me/joinchat/R5KcQO9rmx0uw_O8

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-03-17 22:07:53 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адлия тизими янада ихчамлаштирилди

“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди.

● Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилди.

● Вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 фоизга) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 фоизга) қисқарди.

Ҳудудлардаги Давлат хизматлари бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк марказлари ҳудудий адлия бошқармалари таркибига ўтказилди.

Тумандаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб, битта бинода фаолият юритувчи ягона Адлия бўлимларига айлантирилади, унинг таркибида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида масъуллар фаолият юритади.

Фармон билан Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида бир-бирига боғлиқ бўлган давлат хизматларини, жумладан кўчмас мулк ҳамда манзилга рўйхатга қўйиш, ногиронлик ва турли касалликларга оид нафақалар тайинлашни композит тарзда, яъни бир вақтда кўрсатиш тизими жорий этилади.

Шунингдек, 1990-2016 йиллар оралиғида қабул қилинган Ҳукумат қарорлари хатловдан ўтказилиб, фуқароларга ва тадбиркорларга енгиллик яратиш нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқилади.

Фармонга кўра, “е-shartnoma” тизими ягона электрон портали яратилади. Тизим орқали тадбиркорлар онлайн равишда турли шартнома намуналарини бепул олиши мумкин бўлади.

Халқ депутатлари кенгашларининг ҳудудлардаги ислоҳотлар устидан назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик назоратининг янги шакли – “кенгаш сўрови” жорий этилади.

2023 йилдан
муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базада жамлаш тартиби жорий қилинади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
2.8K viewsedited  19:07
Ochish/sharhlash
2022-03-16 10:51:30 1 апрелдан пенсионерлар учун бир қатор имтиёзлар жорий этилади

2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

б) шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

в) оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади.

д) давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади

Хушхабарни тарқатинг

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
3.1K viewsedited  07:51
Ochish/sharhlash
2022-03-15 12:20:54 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

Ҳукумат қарори (696-сон, 19.11.2021 й.) билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86-100% учун – 5 баҳо;
71-85% – 4 баҳо;
56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
3.0K viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2022-03-05 10:10:06
Мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилади

1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
3.8K views07:10
Ochish/sharhlash
2022-03-05 07:03:39
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
3.0K views04:03
Ochish/sharhlash
2022-03-01 22:22:31
Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар:

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

- ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

- ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

- ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

- докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
3.1K views19:22
Ochish/sharhlash
2022-03-01 22:21:58 Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
2.6K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-03-01 16:57:17
Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар берилади:

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
2.3K views13:57
Ochish/sharhlash
2022-02-28 21:11:00
Польшадан парвоз қилган самолёт Тошкентга қўнди

Илк рейсда 241 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинди. Юртдошларимизни Ўзбекистонга қайтариш амалиёти давом этмоқда.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
1.9K views18:11
Ochish/sharhlash
2022-02-28 18:10:10
АҚШ элчихонасининг барча ходимлари Беларусдан эвакуация қилинди.

Россия- Украина воқеаларини каналимизда кузатинг
https://t.me/+bvD01rjb4dQxNDUy
1.8K views15:10
Ochish/sharhlash