Get Mystery Box with random crypto!

ОПА Опа мени йўқлаб келинг, Ярим кўнглим тўқлаб келинг. Соғин | 𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

ОПА

Опа мени йўқлаб келинг,
Ярим кўнглим тўқлаб келинг.
Соғинганман она меҳрин,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Юраккинам кетмай нураб,
Жигарингиз холин сўраб,
Шойи рўмолларин ўраб,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Гоҳ музлайман тошли тандай,
Эркалатар эди қандай,
Болам денг бир адашгандай,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Дўст-ёр вафо қилмаганда,
Бахту омад кулмаганда,
Дунё йўқлаб келмаганда,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Мирзо тўкар кўздан қонин,
Ғаниматдир ҳар бир оним,
Жоним берай опажоним,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Опа мени йўқлаб келинг,
Ярим кўнглим тўқлаб келинг.
Соғинганман она меҳрин,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Мирзо Карим
t.me/Adabiyot_olami
t.me/Abduvohid_Suvonov