Get Mystery Box with random crypto!

Доктор Акрамов | Блог

Telegram kanalining logotibi acramov — Доктор Акрамов | Блог Д
Telegram kanalining logotibi acramov — Доктор Акрамов | Блог
Kanal manzili: @acramov
Toifalar: Bloglar , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.36K
Kanalning ta’rifi

Доктор, ижодкор, блогер Абдулазизхон Акрамовнинг телеграм канали.
Фикрлар, таҳлиллар ва тиббий хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО
Доктор Акрамов 👉 @acromov
🧧Каналдан маълумот олинса, манзил кўрсатилсин!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-09 12:32:13
Ўзбекистон Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди.

Йигитлар ЁРВОРИШДИ!

@Acramov
7.7K views09:32
Ochish/sharhlash
2022-08-08 18:48:28 16 гор болница болалар бўлими ёпиқ. Шошилинч касаллар, масалан Сергилида бўлса ҳам Мирзо Улуғбек туманига боришга мажбур.

Қайси ифлос, маъсулятсиз шундай ташкиллаган бўлса падарига минг лаънат. Юзлаб болалар оғриқдан чинқираб 20-25 км га боришга мажбур қилинмоқда.

Бунга жавоб берадиган одам борми?

@acramov
8.4K views15:48
Ochish/sharhlash
2021-02-04 11:04:01
Марказий сайлов комиссиясининг 16 йиллик раиси — Мирзо Улуғбек Aбдусаломов ваколатини топширмоқда

Марказий сайлов комиссиясининг 16 йиллик раиси — Мирзо Улуғбек Aбдусаломов ваколатини топширмоқда
68 ёшли Мирзо-Улуғбек Aбдусаломов 2005 йил 7 майдан буён МСКни бошқариб келади. У бундан аввал узоқ йиллар Олий хўжалик суди раиси ва Конституциявий суд раиси бўлган.

Шунингдек, МСКнинг яна 6 аъзосининг ваколати тугатилмоқда. Бу масала Қонунчилик палатасида кўрилди.

Мен кутган ўзгаришлардан бири.

@acramov
1.9K views08:04
Ochish/sharhlash
2021-02-04 10:30:06 Россияда ишчилар етишмаяпти.

Россия қурилиш компанияларининг деярли учдан бир қисми пандемия сабабли чет эллик ишчилар сезиларли даражада мамлакатдан кетганлигини қайд этди. Бу ҳақда Миллий қурувчилар уюшмаси (НОСТРОЙ) президенти Антон Глушков маълум қилди.

Карантин туфайли Россиядан кетгани туфайли энг кўп - ёрдамчи ишчилар, сувоқчилар, ғишт терувчи усталар ва бетончилар етишмаяпти.

Ойнасолувчилар ва оҳактош усталарига бўлган етишмовчилик нисбатан камроқ.

Ватандошларимизни кўп қисми қайтиб келгани туфайли ҳам бу холат юзага келди.

@acramov
2.1K views07:30
Ochish/sharhlash
2021-02-04 10:03:05 Хонанданинг ишини «ёпди-ёпди» қилган терговчи ҳаракатларини прокуратура ўрганади

Хонанда Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси хабар берди.

Соққани миқдорини эълон қилишларини кутамиз.

@acramov
2.3K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-02-04 06:30:03 Демократия индекси.

Буюк Британияда жойлашган “The Economist Intelligence Unit” компанияси томонидан юритилувчи Жаҳон мамлакатлари демократияси индексининг 2020 йил якунлари бўйича эълон қилинган навбатдаги нашрида Ўзбекистон Республикаси 2,12 балл билан 155-ўринни эгаллаб, 2 поғона ижобий ўсишга эришди ва ушбу натижага индекснинг “Сиёсий иштирок” индикатори бўйича мамлакатимизга берилган баллар сезиларли яхшиланганлиги эвазига эришилган.

Қўшниларимиз ўринлари

Афғонистон 139
Қирғизистон 107
Қозоғистон 128
Туркманистон 162
Тожикистон 159
Россияда 124
Туркия 104

Ўзи 167 давлат иштирок этган. Охиридан 12 чимиз. Чаккимас.

@acramov
3.2K views03:30
Ochish/sharhlash
2021-02-03 10:30:08 ЎЗБЕКИСТОН ТИВ ЖУРНАЛИСТ ҚИЗГА ШИЛҚИМЛИК ҚИЛГАН ХОДИМИНИ ИШДАН БЎШАТДИ

Вазирлик ҳолат учун польшалик журналистдан узр сўради.

Аввалроқ, аккредитациядан ўтмоқчи бўлган польшалик журналистга Ўзбекистон ТИВнинг Рустам исмли ходими шилқимлик қилгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳодиса бўйича бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида матбуот котиби A. Ходжиметов ва Агнешка Пикуличка-Вильчевска ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Маълум қилинишича, учрашув давомида журналистнинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланди.

Чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўралди.

Мазкур мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилган.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳодими Ўзбекистонни бутун дунёда шарманда қилди. Уят.

@acramov
4.7K views07:30
Ochish/sharhlash
2021-02-03 09:10:06 Хонанда Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди;

Бузоқни югургани сомонхонагача деганлари шу бўлса керак.

@acramov
4.2K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash
2021-02-03 08:20:05 ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИНИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАНЛАР РЎЙХАТИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Энди Ўзбекистонга 3 млн доллар инвестиция киритган хорижлик ушбу ҳуқуққа эга бўлди.

Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

• хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари);

• Ўзбекистон ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) ҳамда уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари);

• “Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).

Пул бўлса чангалда шўрва.

@acramov
4.2K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-02-03 07:20:04 Халқ таълими вазири ўринбосари ўтган йилда тизимдаги молиявий камчиликлар, ўғриликлар ҳажми жами 200 млрд сўмдан ошганини маълум қилди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов матбуот анжуманида халқ таълими тизимида 70 млрд сўм ўғрилик қайси йўллар билан амалга оширилгани, бунга имкон берган сабабларни айтди.

“Халқ таълими тизими марказлашган бухгалтерия тизимида ишлайди. Булар нақд пулдаги ўғрилик. Андижонда бунақа ҳолатда – 20 млрд бўлди. Ундан ташқари ишламаган қисми учун қўшиб ёзиш. Яна нотўғри лавозим маошларини қўллаш. Афсуски, яна бир ҳолат малака тоифа сертификатларини қалбакилаштириш ҳолатлари ҳам учрамоқда", дейди Темур Комилов.

Маълум қилинишича, 2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йилда жами аниқланган молиявий камчиликлар 200 млрд сўмдан ошган. 6110 та ҳолатда эса 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланган.

Ш. Шерматов даврида коррупция 4 баробарга кўтарилган. 55 млрд дан 200 млрдга.

Қани ислоҳот? Рақамлар қаршисида жавоб беринг жаноб Шерматов.

@acramov
5.3K views04:20
Ochish/sharhlash