Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазири ўринбосари ўтган йилда тизимдаги молиявий | Доктор Акрамов | Блог

Халқ таълими вазири ўринбосари ўтган йилда тизимдаги молиявий камчиликлар, ўғриликлар ҳажми жами 200 млрд сўмдан ошганини маълум қилди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов матбуот анжуманида халқ таълими тизимида 70 млрд сўм ўғрилик қайси йўллар билан амалга оширилгани, бунга имкон берган сабабларни айтди.

“Халқ таълими тизими марказлашган бухгалтерия тизимида ишлайди. Булар нақд пулдаги ўғрилик. Андижонда бунақа ҳолатда – 20 млрд бўлди. Ундан ташқари ишламаган қисми учун қўшиб ёзиш. Яна нотўғри лавозим маошларини қўллаш. Афсуски, яна бир ҳолат малака тоифа сертификатларини қалбакилаштириш ҳолатлари ҳам учрамоқда", дейди Темур Комилов.

Маълум қилинишича, 2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йилда жами аниқланган молиявий камчиликлар 200 млрд сўмдан ошган. 6110 та ҳолатда эса 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланган.

Ш. Шерматов даврида коррупция 4 баробарга кўтарилган. 55 млрд дан 200 млрдга.

Қани ислоҳот? Рақамлар қаршисида жавоб беринг жаноб Шерматов.

@acramov