Get Mystery Box with random crypto!

Вируслар аслида бизга қариндош бўлади. Инсон генларининг 8 | Доктор Акрамов | Блог

Вируслар аслида бизга қариндош бўлади.

Инсон генларининг 8 фоизи вирус генлари эканлигини биласизми?

Гап шундаки вируслар мустақил ўз генини икки мартта кўпайтира олмайди. У генини такомиллаштириш ва кўпайтириш учун инсон хужайралари керак.

Юз минглаб йиллардан бери вируслар шу мақсадда инсон организмидан фойдаланиб келишган ва шунинг натижасида 8% генлари бизникида қолиб кетиб, генетик харитамизни ўзгартирган.

Шу туфайли баъзан ўйлаб қоламан: эҳтимол пандемия ҳам қандайдир геномларимизни ўзгартириш, бизни нимагадир тайёрлаш ва вирус ўз хужайрасини оммавий такомиллаштирувчи машқ эмасмикин деб.

Чунки аслида ернинг хақиқий эгалари бу вируслардир. Энг биринчи ерда миллиардлаб йиллар давомида фақат вируслар яшаган.

Биз эса уларни жуда кам биламиз.

@acramov