Get Mystery Box with random crypto!

Бир неча марта Президентга мурожаат қилдик ва диний мадрасалар | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Бир неча марта Президентга мурожаат қилдик ва диний мадрасалар, олий маъҳадлар сонини ҳамда уларга қабул сонини кўпайтиришни сўрадик. Чунки диний ўқув юртлари ва қабул сони ўта кам бўлиб, қизлар учун 2 дона мадраса (ўғил болаларга 8 та) ва олий маъхадда қизларга 10 та ўрин (ўғил болаларга эса 50 та) аҳоли сонига нисбатан 0. 0001 % ҳам эмаслигини, жуда озлигини, ҳар бир инсон диний таълим олиш ҳуқуқига эга эканини халқаро қонунлар билан асослаб бердик. Камига яна бу йилдан бошлаб Имом-хатибларнинг фарзандларига 25 % балл қўшиб берилаётганини, бунақа ноқонуний имтиёзлар абитуриентлар ўртасида тенглик тамойилига зид эканини айтиб, ўз эътирозларимизни билдирдик. Афсуски, биронта ўзгариш бўлмади. Билган ишларини, яъни ноқонуний ишларини бемалол, ошкора, ҳеч кимдан қўрқмасдан давом эттиришди. Жумладан:
1. Ўзларининг қайсидир мақсадларини осонлаштириш учун умуман бирон бир асослашларсиз Араб тилидан оғзаки имтиҳон ўтказишди. Имтиҳоннинг оғзаки бўлиши ошкораликни, тенгликни ва холисликни бузиш учун жуда қўлай усул ҳисобланади. Нима сабабдан бошқа фанлардан, жумладан, инглиз ва бошқа хорижий тиллардан тест олиш усули бўла туриб, айнан араб тилидан оғзаки имтиҳон олиняпти? Жавоб беришмади.
2. Ўзбекистон тарихи фанидан берилган саволларни эса ўзларингиз бир ўқиб кўринг:
А) 1928 йилда хотин-қизларга нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлари учун нечта эркак жазоланди? Бу мавзулар ахмоқона экани сабабли, асосан паранжи ва рўмолни ечиш жараёнида айрим мусулмон халқимизнинг ориятли эркаклари паранжисини ечган айрим аёлларга нисбатан кўрсатган қаршиликларини қандай жазоланганини эслатиш нимага ва кимга керак бб қолди ўзи? Бу саволларни тарихчилар тузганми ёки аёлларимизни юзларини очишга мажбурлаган большевикларнинг қолдиқлари тузганми? Бу мавзулар дарсликларидан 3 йил олдин чиқариб ташланган эди. Лекин Диний ўқув юртларига имтиҳон олиш учун жуда керак бўлиб қолибди.
Б) Янгийўлдаги дрож заводи (спирт заводи) қачон қурилган? Шу ҳам тарих фанидан билиш керак бўлган мавзуми? Ароқ заводи қаерда жойлашган деб савол беришдан ҳам қайтмайсизлар сизлар қўйиб берилса, диний ўқув юртидая?!.
В) Қози Соқий мадрасаси қаерда? Бу тўғрисида биронта тарих дарслигида ёзилмаган ва ёзилиши учун асос ҳам бўладиган даражада аҳамиятга эга бўлмаган мадраса тўғрисида нима учун абитуриент билиши керак?
Г) Абдуллох-2 Ҳиндистонга неча марта элчи жўнатган? Неча марта жўнатишини нима аҳамияти бор, нима сабабдан диний ўқув юрти абитуриенти билиши керак? Атай рақамли савол беришнинг зарурияти нимада? Фикрлашга, танқидий ёндашувга ундовчи саволлар бериш кк эмасми ?
Д) Ўзбекистон ССР да 1932 й да нечта театр ва нечта музей бўлган? Диний таълим олмоқчи бўлган талабага бу сонни билиш шунчалик аҳамиятлими? Сонини билмаса бу унинг саводсизлигини билдирадими?
Кўриниб турибдики, бу ахмоқона саволлар атай абитуриентларни имтиҳондан ўтказмаслик, паст балл олишига замин яратиш, уларни саводсизликда айблаш, қабул сони кам эканини хаспўшлаш учун атай киритилган. Энг асосийси, ўзларига қарашли диний идора ходимларининг фарзандларига имтиёзларини бемалол қўллаш учун замин яратиш.

PS: Президент номига такроран аризалар берамиз, судларга даъво аризалари киритамиз. Аризаларнинг намуналарини кейинги сонда илова қиламан.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook