Get Mystery Box with random crypto!

Шу йилнинг 2 сентябрь куни Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов но | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Шу йилнинг 2 сентябрь куни Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов номидаги  илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Ислом Каримов бундан ўттиз бир йил олдин мамлакатимизнинг миллий мустақиллигини дунёга эълон қилган эди. Бу давлатчилигимизни ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлди. Шу боис, Биринчи Президентимизга ҳурмат ўз тарихимизга ҳурмат ифодасидир.

Хотира тадбирида Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлидаги хизматлари ёдга олинди. Қуръон тиловат қилинди.
Давлатимиз раҳбари устозларни қадрлаш ва ҳамиша ёдга олиш кераклигини, бу ёш авлодга ўрнак бўлишини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам Биринчи Президентимиз ҳайкалига гуллар қўйди. Мен ҳам тадбирда иштирок этдим.

@a_xaitov