Get Mystery Box with random crypto!

Лавҳада давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 августдаги очиқ мулоқ | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Лавҳада давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 августдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси” мазмуни ёритилган.
Йўл харитаси қуйидаги асосий йўналишлардан иборат:
тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлаш;
тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш;
тадбиркорлар учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор яратиш;
мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, мол-мулкни ҳақиқий бозор активига айлантириш;
тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни эркинлаштириш;
ташаббуслар ижросини ташкил этиш ҳамда “очиқ мулоқот” натижаларини кенг тарғиб қилиш.

Мазкур қарор билан Президент ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланиб, унинг вазифалари белгилаб берилди.

@a_xaitov