Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат Йигирма йилдан б | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўзбекистон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат

Йигирма йилдан буён 31 август Қатағон қурбонлари куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

Кекса авлод вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари қатағон қурбонларининг хотирасига бажо келтириш учун йиғиладилар, уларнинг ҳаққига Қуръон тиловатлари ва дуолар қилинади.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда халқ хизмати ҳеч қачон унутилмас, эрк ва озодлик – бебаҳо эканидан далолатдир.

Давлатимиз раҳбарининг қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиб айтган гаплари айни ҳақиқат, юрт эрки учун курашган ватанпарвар буюк аждодларимизга ҳурмат ва эҳтиромдир.

Шу боисдан Россиянинг айрим ОАВ ва "сиёсатдон"ларининг нотўғри талқин этишларига мутлақо асос йўқ.

Гап шундаки, ўтган асрнинг бошларида 100 мингдан ортиқ юртдошларимиз қатағон қилинди, 13 минг нафари шафқатсизларча отиб ўлдирилди. Айниқса, улар орасида жадидчилик вакиллари алоҳида ажралиб туради, чунки уларнинг ғоялари бугунги Ўзбекистонда долзарб аҳамиятга эга. Бироқ тарихни фақат замонавий геосиёсий жараёнлар призмаси орқали идрок этиш тескари самара беради ва бу масалани сиёсийлаштиради.

ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида таълим-тарбиявий ғояларнинг асосий ташувчилари бўлган бу маърифатпарваларнинг дастури халқ таълимида ислоҳотлар ўтказиш, маданият, илм-фан ва техниканинг ҳаётий муҳим тармоқларида юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш, улар ёрдамида иқтисодиёт, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, халқнинг турмуш даражасини ошириш ва шу кабиларни ўз ичига олган.

Бироқ ХХ асрнинг ҳеч бир фожеаси, айниқса 30-йиллардаги оммавий қатағонлар жадидларни четлаб ўтмади. Аммо бугунги кунда ҳақиқат ойдинлашди ва тарих ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйди.

Ўзбекистон учун жадидчилик ҳаракатининг аҳамияти ниҳоятда ижобий, чунки улар эскирган халқ таълими тизимини ислоҳ қилибгина қолмай, миллий матбуот, адабиёт, театрнинг ташаббускорлари ҳам бўлишган. Дархақиқат бу инсонлар буюкдир.

@a_xaitov