Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Мазкур “йўл харитаси”да қуйидаги йўналишлар ўз аксини топган:

тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлаш;

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш;

тадбиркорлар учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор яратиш;

мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, мол-мулкни ҳақиқий бозор активига айлантириш;

тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни эркинлаштириш;

тадбиркорлар билан учрашувда билдирилган ташаббуслар ижросини ташкил этиш ҳамда “очиқ мулоқот” натижаларини кенг тарғиб қилиш.

@a_xaitov