Get Mystery Box with random crypto!

​​ЖУРЪАТЛИ КАМПИР Ўтмишда бир подшони доим, Қарғар экан бутун | Abdurahmon Meshayan

​​ЖУРЪАТЛИ КАМПИР

Ўтмишда бир подшони доим,
Қарғар экан бутун халқ. Аммо,
Бир кампир бор экан мулойим,
У подшони қиларкан дуо.

Энг қизиғи пошонинг ўзи,
Золимлигин яхши биларкан.
Бир кун дебди чорланг кампирни,
Сўрай нечун дуо қиларкан.

Чорлашганда кампирни охир,
Подшо унга ташлабди савол.
Мени хамма қарғайди ахир,
Сиз дуода не учун? мен лол.

Кампир бормай виждонга қарши,
Дебди: "Сендан олдинги султон.
Золим эди, лек сендан яхши,
Сен унданда чиқдинг кўп ёмон.

Шунга сени токи бор холим,
Дуо қилгум то бергунча жон.
Тахт бошига ўлсанг эй золим,
Келмасин деб сендан баттар хон"

@A_meshayan
2015-йил
Абдураҳмон Мешаян