Get Mystery Box with random crypto!

​​МАСЖИДДАГИ ФАВВОРА Боязид буюргач Али Нажжор ҳам, Бир муҳта | Abdurahmon Meshayan

​​МАСЖИДДАГИ ФАВВОРА

Боязид буюргач Али Нажжор ҳам,
Бир муҳташам масжид қурмиш қурсада.
Олти аср сўнг хам хатто ушбу дам,
У қад ростлаб турар гўзал Бурсада.

Мени гўзал тарих хайратга солар,
Иши шу-да илҳом овворасининг.
Тарихин эшитган лол бўлиб қолар,
Улуғ Жомедаги фавворасининг.

Масжид қурмоқ учун гўзал Бурсанинг,
Сўлим гўшасини афзал билишган.
Гўзал маскандаги бой-фақирларнинг,
Уйин тилло тўлаб харид қилишган.

Ҳеч кимни уйидан қувмаган мажбур,
Зулмга кетмаган султон хаёли.
Ерини сотмаган турганча мағрур,
Биргина кексайган арман аёли.

Ўз ерин сотишга  кўнмаган ахир,
Зар тутқазсалар-да беш баробар кўп.
Инсофга келибми ё зар деб охир,
Бир шарт қўйиб деган ерим сотгум хўп.

“Мен сизга еримни  сотмоққа рози,
Кўп зар беряпсизлар, асло эмас оз.
Маним шартим шуки, мен сотган ерда,
Ҳеч ким ўқимасин, ҳеч қачон намоз”.

Аёлнинг шартига кўнмишдир султон,
Меъморлар ҳам, шудир ваъда начора.
Кампирдан олмай жон ва тўкмасдан қон,
Қурганлар у сотган ерда фаввора...

Ҳануз ўшал жойда мўмин-мусулмон,
Намоз ўқимоқ-чун олур таҳорат.
Боязид I бўлгач чин одил султон,
Кўрсатганда Али Нажжор маҳорат.

Йўқса қийинмиди кекса кампирни,
Бир уриб, уч тепиб тамоман янчмоқ.
Айримлардек дилга жо қилиб кирни,
Одам ёллаб  ханжар кўксига санчмоқ?

Шеърни нега ёздим? Ҳа ёздим  нечун,
Такрорлаш учунда, тағин минг дафъа:
Муслимлар золиммас, поклиги учун,
Хатто насронийни қилмаган хафа.

Мен хавас қиламан Каломуллоҳга-
Қалбин очиб, қулоқ тутган соъмега.
Ёлворишим шуки қодир Аллоҳга:
Оёқларим бошла Улуғ Жомеъга.

@A_meshayan
15:39-28.12.2020
Абдураҳмон Мешаян