Get Mystery Box with random crypto!

​​УМИД Хамма сиғган дунёга, сиғмаётган бўлсам хам, Хар тун | Abdurahmon Meshayan

​​УМИД

Хамма сиғган дунёга, сиғмаётган бўлсам хам,
Хар тун сендан яшириб йиғлаётган бўлсам хам.
Дард ханжари кўксимни тиғлаётган бўлса хам,
Билки таслим бўлмоқни мен билмасман онажон!

Ёзнинг чилласинда хам совуқ қотяпман бугун,
Қилган гуноҳларимнинг ажрин тотяпман бугун.
Умрим шоми яқиндек, мен хам ботяпман бугун,
Лек шу бедаво дард деб дод қилмасман онажон!

Еб битиряпти бу дард, қурт егандек олмани,
Бирор малҳам топилмас, оғриқларим олгани.
Билмам бир йил ё бир ой, гул умримнинг қолгани,
Мен тушкунликка асло енгилмасман онажон!

Хали кўпдир дўстларга менинг айтар сўзларим, Етармикан вақтимо сарғаймишдир юзларим.
Қайғурмагин жон онам, очиқ кетса кўзларим,
То унгача муттасил, курашдаман онажон!

Табиблар огоҳ этди, умрим оз қолган эмиш, Сен эса ташвишдасан мени ўйлаб ёз-у қиш.
Улар Худо эмаску! нетарман қилиб нолиш,
Дуоларинг асрайди мен сўнмасман онажон!

Бир кун менинг фойдамга ўнглангайдир вазият,
Хали жуда эртадир ёзмоқ учун васият.
Мендан кўра кўп ахир чекётганлар азият,
Дод солишга хаққим йўқ мен сўлмасман онажон!

Хали бир кун келарки етмишдан хам ошарман,
Тўқсон билан тўқнашиб, юз ёшда ош ошарман.
Хақ хохласа хеч гапмас мен барибир яшарман,
Гуноҳларим тўкмасдан мен ўлмасман онажон...
онажон...

@A_meshayan
22:20- 19.06.2013
Абдураҳмон Мешаян