Get Mystery Box with random crypto!

​​ХИЖОБ ВА МАНТИҚ ​​Инглиз қироли Чарлз икки, Ўтирарди гўзал | Abdurahmon Meshayan

​​ХИЖОБ ВА МАНТИҚ

​​Инглиз қироли Чарлз икки,
Ўтирарди гўзал қасрда.
У хукмрон бўлган даврда,
Яъни ўн еттинчи асрда,

Хозирда мен энгимга илган,
Кастюм-шимга асос солинди.
Ха ўша сиз галстук билган
Бўйинбоғ хорватдан олинди.

Қизлар кийиб юргувчи тор шим,
Ўшал Коко Шанельдан мерос.
Шляпа хам рад этмас хеч ким,
Европалик жанобларга хос.

Хайиқмангиз бирор зот демас,
Костюм-шимни қани тез ечинг.
Бўйинбоғ хам ўзбекникимас,
Хорватники,
сиз ундан кечинг!

Қўрқманг қизлар, давлат индамас,
Кийсангизда хар қандай тор шим.
Шляпа хам тақиб олинг бас,
Ёт эканин эсламас хеч ким.

Шляпа,
Галстук,
Костюм-шим,
Ўзбекники бўлиб кетгандир.
Бизнинг миллат ўзлаштиришда,
Энг чўққига бориб еткандир.

Ўзбекники француз атри,
Ўзбекники Париж олмоси.
Фақат хижоб ўзбекникимас,
Арабларнинг миллий либоси.

Шундай деган муттаҳамларга,
Очганида мозор дарвоза.
Нечун ўқир имомлар билмам,
Араблардан қолган жаноза?

@A_meshayan
06.01.2020
Абдураҳмон Мешаян