Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек тилидаги энг катта адабий-маърифий портал — www.ziyouz.u | Зиё истаган қалблар учун

Ўзбек тилидаги энг катта адабий-маърифий портал — www.ziyouz.uz сайтида айни пайтда ўзбек адабиётидан 3138 та, жаҳон адабиётидан 1753 та ҳикоя ўрин олган.

Ушбу рўйхатлар 2020 йилда порталда энг кўп ўқилган ҳикоялар таҳлили асосида тузилди. Рўйхатнинг аввалида энг кўп мутолаа қилинган ҳикоя ўрин олди. Айни муаллифнинг жами 1000 ўқувчидан кам бўлмаган ва рейтингнинг юқори 100 талигидан ўрин олган ҳикоялари ҳам рўйхатга киритилди.

Ўзбек адабиётидан (ҳикоялар сони ва энг кўп ўқилганига кўра) Абдулла Қаҳҳор асарлари, жаҳон адабиётидан Антон Чехов асарлари энг кўп мутолаа қилинган.

Ўзбек адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:

1. Саид Аҳмад. «Қоракўз Мажнун», «Сароб»
2. Абдулла Қаҳҳор. «Даҳшат», «Анор», «Бемор»
3. Исажон Султон. «Ҳазрати Ҳизр изидан»
4. Абдукарим Мирзаев. «Муҳаббат ясаган қайиқча»
5. Азамат Қоржовов. «Сандиқда сақланган сир»
6. Истам Ҳамроев. «Келин»
7. Назар Эшонқул. «Шамолни тутиб бўлмайди», «Маймун етаклаган одам»
8. Тоҳир Малик. «Қарғиш»
9. Ўткир Ҳошимов. «Оқ булут, оппоқ булут»
10. Ўринбой Усмонов. «Тасодиф»
11. Одил Ёқубов. «Музқаймоқ»
12. Хайриддин Султонов. «Ё, Жамшид»
13. Абдуқаюм Йўлдош. «Бозор», «Пуанкаре»
14. Хуршид Даврон. «Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят»
15. Шукур Холмирзаев. «Ўзбек характери», «Омон овчининг ўлими»
16. Нортўхта Қилич. «Осмон йиғлаган кун»
17. Жасур Кенгбоев. «Шубҳа»
18. Нормурод Норқобилов. «Етим қолган гуллар»
19. Ойбек. «Фанорчи ота»
20. Ўлмас Умарбеков. «Қиёмат қарз»

@ziyouzcom