Get Mystery Box with random crypto!

2020 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, мақолала | Зиё истаган қалблар учун

2020 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, мақолалар, ҳикоялар, шеърлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2020 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 6 154 317 тани (www.ziyouz.com — 5 031 909; www.ziyouz.uz — 1 122 408) ташкил этди (кунига ўртача 16 861 киши). Ташриф буюрганларнинг 80 фоизи Ўзбекистондан. Россия (6%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон (2%), АҚШ (1%), Туркия (1%) каби 152 давлатдан мухлислар ташриф буюрган.

2020 йил 15 январь ҳолатига кўра, Ziyouz порталида мақолалар сони: 28725 та (n.ziyouz.com — 10430, islom.ziyouz.com — 2264, davronbek.ziyouz.com — 508, ziyouz.uz — 13824, ziyouz.uz/ru — 1490, ziyouz.uz/en — 209).

Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона — Ziyouz.com кутубхонасида ҳозирда 13276 та китоб мавжуд. Ушбу рўйхатда 2020 йил давомида порталимиз ўқувчилари томонидан энг кўп мутолаа қилинган китоблар 20 талиги ўрин олган:

1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (А.Мадвалиев таҳрири остида)
2. Аҳмад Лутфий Қозончи. Саодат асри қиссалари (аудиокитоб)
3. Қуръони карим маънолари таржимаси (Алоуддин Мансур)
4. Саид Аҳмад. Уфқ
5. Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати (А.Ҳожиев)
6. Имом ал-Бухорий. Ал-жомеъ ас-саҳиҳ. 1-жилд
7. Фёдор Достоевский. Жиноят ва жазо
8. Муҳаммад Юсуф. Сайланма
9. Ўзбекча-туркча ва туркча-ўзбекча изоҳли луғат
10. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси
11. Алихонтўра Соғуний. Тарихи Муҳаммадий
12. Ҳусайн Воиз Кошифий. Ахлоқи муҳсиний
13. Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар
14. Тоҳир Малик. Шайтанат (1-китоб)
15. Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён
16. Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз
17. Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1-жилд
18. Артур Конан Дойл. Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар
19. Пиримқул Қодиров. Юлдузли тунлар
20. Пауло Коэльо. Ал-Кимёгар (аудиокитоб)

@ziyouzcom