Get Mystery Box with random crypto!

Болангиз нега гапирмаяпти (анкета-тест) Анкета 1 (Анамнестик | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Болангиз нега гапирмаяпти (анкета-тест)

Анкета 1
(Анамнестик маълумотлар)

Қуйидаги саволларга жавоб беринг.
1. Туғуруқ ва ҳомиладорлик қандай кечган?
2. Оғир ва эсда қоларли касалликни бошингиздан ўтказмаганмисиз?
3. Фарзанд жароҳат билан (кўкариб, мияси сиқилиб) туғулмаганми?
4. Болангиз туғилган заҳоти йиғлаган эдими? Бола йиғлаганида: секин, баланд, кучсиз, чираниб йиғлаганми? (тагига чизинг).
5. Болангиз йиғламаган пайтида уни йиғлаши учун силкитишганми?
6. Болангиз бошқаларнинг чақалоқларига қараганда кўпроқ ва баланроқ овоз билан йиғлаганлигини эслай олмайсизми?
7. Чақалоғингиз йиғлаганида нималарга кўнарди?
8. Йиғисида инграш аломатларини сезганмисиз?
9. Бу аломатлар қачон ва нимадан кейин пайдо бўлган эди?
10. Болангизнинг йиғашини қандай кўндиргансиз?
11. Шилдироқ ўйинчоқларга болангизнинг қизиқиши қачон пайдо бўлган?
12. Ўйинчоқларни ўйнаганида болангиз овоз чиқарар эдими?
13. Болангиз қачон биринчи марта овоз чиқарган?
14. Бу овоз билан бирга юз мимикалари (хурсанд, қизиқиш, қўрқиш) ўзгарганмиди?
15. Болангиздаги биринчи бўғинли овозлар қачон пайдо бўлган?
16. Болангиздаги бўғинли овоз ўзига-ўзи гапирганидек бўлармиди ёки сизнинг муносабатингизга жавоби эдими?

(Давоми бор ...)

Зебиисо Ахмедованинг “Болангиз нимага гапирмаяпти” китобидан лавҳа

_____ ИНФО _____
Консультация олиш учун мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog