Get Mystery Box with random crypto!

​​Сенестопатиялар нима? Сенестопатиялар — бу танадаги нейропа | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Сенестопатиялар нима?

Сенестопатиялар
— бу танадаги нейропатик оғриқлар бўлиб, уларни касаллар қизиш, совиш, қалтираш, пульсация бериши, чўзилиш, тортишиш, қарсиллаш, спазм, босим, бураш каби сўзлар билан билдиришади.

— Биласизми, дўхтир... менинг ичимда бир нарса юради... шу нарса бошланса жоним ҳалқумимга келиб, ўзимни қўйишга жой топа олмайман. Ундан ҳам азоблиси бу шикоятингни ҳеч ким тушунмайди. Шифокорлар сизда касаллик йўқ, бу сизнинг ҳиссиётингиз дейишади. Яқинларим эса “Ўзингни қўлга ол, жонингга тегмадими? Дўхтирлар касалинг йўқ дейишаяпти-ку!”, дейишади.

— Доктор, биласизми... менда бўлаётган нарсаларни тушунтириб ҳам бера олмайман... худди ичимда бир нарса узилиб, сўнг қиздиради. Бу нима бўлиши мумкин? Нечта врачларга бордим, аммо, бу шикоятимни йўқотишим учун “ўзингиздан бўлаяпти!” дейишларидан чарчадим. Ўзимдан бўлса, азобланмасдан шу нарсани йўқотардим-ку!

— Менда бўлаётган ҳолатни тушунтириб беришгаям қийналаман. Худди бир нарса “шув” этади-ю, томоғимга бир нарса тиқилади. Ҳозир ўлиб қоламан деган қўрқув келиб юрагим қинидан чиқиб кетай дейди. Хушимдан кетиб қоламан деган фикрдан янаям азобланаман.

Сенестопатиялар нохуш, кўп холларда азобли ҳиссиётлар бўлиб, пайдо бўлиши учун соматик сабаб топилмайди. Осонроқ тушунтирсак, танадаги азоб бераётган жойда ҳеч қандай тана касалликлари бўлмайди. Шунинг учун ҳам синестопатиялар нейропатик оғриқлар ёки нейропатик симптомлар дейилади.

Сизда сенестопатия борлигининг белгилари:

1. Сиз шикоятни “худди” сўзидан бошлайсиз ва тушунтириб беришга қийналасиз.
2. Сиз шикоятларни айтаётганингизда аввал ҳиссиётингизни билдирасиз. Биласизми... азобли, куйдирувчи, пульсация берувчи, титратувчи, совуқлигидан ҳар бир ҳужайрам музлади, тортишиб узилиб тушгандек, қиздириб оловга ўхшаб ёндираётгандек бўлди, бостириб келди деган сўзлар танланади.
3. Сенестопатиялар азоб берувчи, нохуш, тинимсиз ёки тўсатдан келувчи бўлади.
4. Сенестопатияларнинг танадаги жойлашган жойи бирор бир орган ва касалликларга хос бўлмайди.
5. Сенестопатиялар жойлашувига кўра юрувчи, айланувчи, кенгайувчи, бостириб келувчи, сочилувчи каби характерга эга.
6. Сенестопатиялар ички органларда (бош ичида хам) ҳамда тери ва тери остида ҳам бўлиши мумкин.

Альгик сенестопатиялар сенестоалгиялар деб аталади.
Сенестоалгиялар хар хил оғриқли туйғулар бўлиб, патологик сезгилардир. Сенестоалгиялар қиёслаш билан бошланиб “бошимда бир шарча ёрилиб кетадигандек оғрийди”, ичакларим худди шишиб кетаётгандек бўлади, худди мушук тирнагандек оғриқ сезаман, ошқозоним худди хавога тўлганидек сезилади.

Сенестоалгиялар бош оғриғи, оёқ оғриғи, кўз оғриғи, ичак оғриғи, тери оғриғи (ачишиши, куйиши, азоблаб тирнаши, асабингга ўйнаб қимирлаши) деган “оғриқ” кўринишида бўлади ва ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи дорилар таъсир қилмайди.

Сенестопатилар депрессияларда ва неврозларда кўп кузатилади.
Сенестопатиялар билан парастезиларнинг фарқи:
Парастезиялар санчувчи, увушувчи, чумоли юргандек сезгилар чақиради. Парастезияларда “худди ва азобловчи” сўзини шикоят қилувчи ишлатмайди. Парастезилар периферик нервларнинг таъсирланишидан ва қон айланиши бузилишидан келиб чиқади ва неврологик касалликларда бўлади.
Сизда сенестопатиялар бўлса бу депрессиянинг ва неврознинг кўриниши бўлиши мумкин.
Танангиздаги юрувчи, сирпанувчи, қиздирувчи, узилиб тушадиган, бурайдиган , ёрилиб кетадиган даражада сизга азоб берадиган ва оғриқ қолдирувчи дорилар таъсир этмайдиган шикоятлар бўлса,сиз психотерапевтга мурожаат қилишингиз керак.

Психотерапевт шифокор Зебинисо Аҳмедова сиздаги бу азобловчи оғриқ берувчи сенестопатияларни "EMDR" методи билан десенсебилизация қилиб танангиз хотирасидан ўчириб беради.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog